close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.05.2019 04:28

БААда барча ходимлар Рамазон ойи вақтида иш вақтидан ташқари вақтда бажарган ишлар учун қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга, деб хабар беради Инсон ресурлари ва амирлаштириш вазирлиги. Рамазон вақтида хусусий корхоналар, муассаса ва компанияларда иш вақти икки соатга қисқартирилади. Давлат сектори ташкилотлари ходимлари муқаддас ой давомида кунига беш соатдан ишлаяпти.

29.05.2019 01:59

Рамазон кунлари Facebook компанияси YouTube видеохостинги ва ижтимоий тармоқ сайтларида Яқин Шарқлик фойдаланувчилар томонидан ўтказилаётган вақтнинг жиддий ўсганлигини қайд этди ва бу борада ўзининг хурсандлигини яширмаяпти. Хусусан, рўза пайтида Яқин Шарқлик фойдаланувчилар кўрсатилган сайтларда умумий ҳисобда одатдагидан 58 миллион соат кўпроқ вақт ўтказмоқда, деб хабар беради Associated Press агентлиги Facebook минтақавий офиси директори Рамез Шехадийга ҳавола қилган ҳолда.

28.05.2019 23:19

Қадр кечаси аниқ Рамазонда. Рамазоннинг аниқ охирги ўн кунлигида. Бу кечада малоикалар (фаришталар) ва уларнинг энг улуғи бўлмиш Жаброил (Ар-Руҳ) алайҳиссалом Аллоҳнинг изни билан ерга тушиши ҳам аниқ. («Қадр» сураси, 4-оят). Аммо айнан Жаброил алайҳиссалом бу кечада қаерга, қайси маконга тушишини биз мутлақо билмаймиз. Бу ҳақда Аллоҳ ҳам, Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам хабар бермади. Бу ғайб – биз учун яширин иш бўлиб қолди.

26.05.2019 06:54

Циркад ритмлари ва рўза

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик

«Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз» (Бақара сураси, 185). «Белгиланган сонли кунлар» рўзага риоя қилиш нафақат маъанавий фойда келтиради. Биоритмларга жисмоний, чунончи хайрли таъсир ҳақида қуйидаги гаплашамиз.

21.05.2019 03:56

Рамазон ойида кундузги рўза тугаши билан бир нечта хурмо истеъмол қилиш  - нафақат исломий анъанадир. Экспертлар таъкидлашича кун давомида оч юрган одам бутун кун давомидаги энергия сарфини ўрнини тўлдириш уч дона қуритилган ёки яхши пишган хурмо ейиши етарлидир. Яхши пишган хурмо ўзида  битта мева оғирлигининг чорак қисмидан ярмигача кўп миқдорда қанд тутади. Шунингдек хурмо 65-70 % сув ва маълум миқдорда клетчатка, протеин  ва ўсимлик ёғини сақлайди. Қуритилган хурмоларда қанд миқдори янада кўпроқ. 

19.05.2019 00:37

Россияда энг йирик ифтор оқшомларидан бири икки йиллик танаффусдан сўнг «Қозон-арена» стадионида бўлиб ўтади ва 15 минг рўзадор меҳмон қилинади, деб хабар берди журналистларга Татаристон муфтийси Комил Самигуллин. "Республика ифтори 25 май куни еттинчи марта бўлиб ўтади. Биз 15 минг нафар рўзадорни меҳмон қилиш ниятидамиз. Уларнинг барчаси дастурхон атрофида ифторликда. Бизда бунақаси ҳали бўлмаган", - деди Самигуллин.

19.05.2019 00:28

Ингушетиянинг энг йирик шаҳри Назран мэрияси Шимолия Осетиянинг Пригород тумани еттита қишлоғида 1,5 тонна гўшт тарқатиш бўйича харид акцияси ўтказди, бу ҳақида жума куни шаҳар мэри Алихан Тумгоев хабар берди. "Барча ёрдам аниқ манзилли бўлиб, бир ярим тонна гўшт Пригород туманида истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ўртасда тақсимланди – 400 га яқин оила эрталабдан эҳтиёжманд одамларнинг уйларига тарқатилган гўшт солинган пакетлар олди. Мэрия ходимлари еттита аҳоли пункти: Дачное, Куртат, Донгарон, Карца, Чермен, Майское ва Тарскоеда бўлди", - деди Тумгоев.

18.05.2019 23:49

Ислом динида "Лайлат ул-қадр" – Қадр кечаси улуғланиши барчага аён ҳақиқат. Ушбу муборак кечани мусулмонлар алоҳида орзиқиб кутадилар, бу кечада алоҳида эҳтимом билан ибодатлар ва яхши амаллар қиладилар. Қадр кечасининг аниқ қайси кунда бўлиши маълум эмас. Бу борада олимлар ўртасида жуда кўп ва кучли ихтилофлар мавжуд.

18.05.2019 05:07

Мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойининг бошланиши билан АҚШ ҳуқуқни ҳимоя қилувчилари таълим муассасаларининг мусулмон ўқувчилар рўза тутиши муносабати билан уларнинг эҳтиёжлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича ишларни бошлаб юборди.

18.05.2019 00:45

2014 йил португаллик йигит Рўза байрамини нишонлаш учун 2 миллион доллар хайрия қилган эди. Бу йил эса жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду Фаластин аҳолисига 1,5 миллион доллар тақдим этди. Бундай олийжаноблик ҳаракатини Италиянинг «Ювентус» клуби ўйинчиси мусулмонлар учун муборак бўлган Рамазон ойи муносабати билан амалга оширди, деб хабар беради Sputnik.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase