Принтер учун

Мазлуманинг дуоси

Вазир Фахрулмалик йўлда кетаётган эди, бир аёл келиб, «Ғуломлар эримни ўлдириб қўйишди», деб шикоят қилди.

Вазир унга қиё ҳам боқмади. Бир куни ўша аёл яна келиб, «Эй вазир, менга қарамаган кунингиздаги шикоятимни кўриб чиқмадингизми? Ундай бўлса шикоятимни Аллоҳга кўтардим! Энди муҳр босилишини кутиб гурибман!» деди. Орадан кўп ўтмай, султон вазирини барча лавозимидан бўшатиб, ўлдиришга буюрди. Шунда вазир оғир хўрсиниб, «Муҳр босилибди-да», деди.

Ҳоний ал-Ҳаж
"СОлиҳлар гулшани" китобидан
Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
ИсламОнлайн.Уз

Бошқа мақолалар: ИсламОнлайн.Уз

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)