Индонезияда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларига қарши намойишлар икки кундан бери давом этмоқда ва зўравонлик ҳаракатларига айланмоқда. Президент Жоко Видодонинг қайта сайланишига қарши чиққан намойишчилар мамлакат пойтахти Жакартада хавфсизлик кучларига қарши чиқмоқда.
Австриянинг етакчи мусулмон ташкилоти мамлакатнинг бошланғич мактабларида ҳижобни тақиқлайдиган қонунни «шармандалиу» деб атади ва уни суд тартибида курашишга ваъда берди. Аввалроқ Австрия парламенти бошланғич мактаб ўқувчиларнинг мусулмонча бош кийими тақиқланган билль учун овоз берди.
«Терроризм»да айблов қўйилган Саудиялик учта таниқли олим Рамазон ойидан кўп ўтмай ўлим жазосига ҳукм қилинади ва қатл этилади, дея хабар беради Middle East Eye иккита ҳукумат манбаси ва айбланувчиларнинг бирининг қариндошларига ҳавола қилган ҳолда.
Европада ултра-ўнг популистларнинг позициялари кучайиб бормоқда, антиисломизм эса, энди мусулмонларга қарши оддий сўзлар ёки ҳужумлар билан чегараланмасдан, балки қонунчилик соҳасида ҳам акс этмоқда. Шундай қилиб, 23-26 май Европа парламентига сайловлар арафасида Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари сиёсатчилари сайловчилар овози ортидан қувиб, Исломга қарши қонунларни қабул қилишга рухсат бермоқда.
Кўпчилигимиз куни билан ўқиш ёки бошқа турли ишлар билан банд бўламиз. Ҳақиқатдан ҳам бундай нарсалар жуда кўп вақтимизни олиб қўяди. Буларга яна таомланиш, оила аҳли билан вақт ўтказиш, дам олиш, уйқу ва бошқаларни ҳам қўшсангиз, умуман бўш вақт қолмайди. Хуллас, ҳаммамиз ҳам вақтимиз йўқлигини, ўзимиз учун бир неча дақиқа ажратиш эса қандай эканини жуда яхши биламиз.
Агарда сиз Қуръонни кам қўлга оладиганлардан, ёки кундалик ўқишнинг натижасини кўра олмайдиганлардан ва Қуръон билан ҳақиқий алоқани ўрнатишга муҳтожлардан бўлсангиз, қуйидаги тавсиялар сизга ёрдам бериши мумкин:
Бир куни илм-фан тарихи бўйича универститет профессори, “Агар сиёсий муаммолар ва ўзаро олиб борилган урушлар бўлмаганида, мусулмонлар 1400 йилдаёқ ойга учган бўлар эди”, – деб қолди. У мусулмон тамаддуни соясида шаклланган илм-фан ривожидан таъсирланиб шундай дегандир, эҳтимол...
Рамазон ойида кундузги рўза тугаши билан бир нечта хурмо истеъмол қилиш - нафақат исломий анъанадир. Экспертлар таъкидлашича кун давомида оч юрган одам бутун кун давомидаги энергия сарфини ўрнини тўлдириш уч дона қуритилган ёки яхши пишган хурмо ейиши етарлидир. Яхши пишган хурмо ўзида битта мева оғирлигининг чорак қисмидан ярмигача кўп миқдорда қанд тутади. Шунингдек хурмо 65-70 % сув ва маълум миқдорда клетчатка, протеин ва ўсимлик ёғини сақлайди. Қуритилган хурмоларда қанд миқдори янада кўпроқ.
“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар...” Тавба сураси, 31)
Россияда энг йирик ифтор оқшомларидан бири икки йиллик танаффусдан сўнг «Қозон-арена» стадионида бўлиб ўтади ва 15 минг рўзадор меҳмон қилинади, деб хабар берди журналистларга Татаристон муфтийси Комил Самигуллин. "Республика ифтори 25 май куни еттинчи марта бўлиб ўтади. Биз 15 минг нафар рўзадорни меҳмон қилиш ниятидамиз. Уларнинг барчаси дастурхон атрофида ифторликда. Бизда бунақаси ҳали бўлмаган", - деди Самигуллин.
Ингушетиянинг энг йирик шаҳри Назран мэрияси Шимолия Осетиянинг Пригород тумани еттита қишлоғида 1,5 тонна гўшт тарқатиш бўйича харид акцияси ўтказди, бу ҳақида жума куни шаҳар мэри Алихан Тумгоев хабар берди. "Барча ёрдам аниқ манзилли бўлиб, бир ярим тонна гўшт Пригород туманида истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ўртасда тақсимланди – 400 га яқин оила эрталабдан эҳтиёжманд одамларнинг уйларига тарқатилган гўшт солинган пакетлар олди. Мэрия ходимлари еттита аҳоли пункти: Дачное, Куртат, Донгарон, Карца, Чермен, Майское ва Тарскоеда бўлди", - деди Тумгоев.
Қатарда 2022 йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мўлжаллаб қурилган асосий стадионлардан бири очилди. Ал-Вакра шаҳрида стадион очилиш маросимида дунёга машҳур футболчилар, жумладан, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос, Голландиялик Рууд Гуллит ва Рональд де Бур, Камерундан Самюэль Это'о, Испания терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби сардори Руис Йерро, Мисрдан Ваил Жума ва Хейсем Фарук, Тунисдан Тарак Диаб ва Хатим ат-Траблуси иштирок этди.