Владимир Путиннинг Украина ҳудудларининг янги аннексиясини амалга ошириш ниятида эканлиги аллақачон маълум ва шу маънода Катта Кремл саройининг Георгий залида ташкил этилган тадбирда ҳеч қандай янгилик йўқ эди. Россия президенти ўз нутқида янги ҳеч нарса айтмади: ҳаммаси ёмон Ғарбдан шикоятлар ва "Американинг неоколониал сиёсатига" чек қўйиш борасида кимга эканлиги ноаниқ бўлган мурожаат.
Татаристон Республикаси муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин «Казань Экспо» марказида жойлашган сафарбар қилинган Татаристон фуқароларини қабул қилиш пунктига ташриф буюрди. Бу ҳақида ТР МДИ матбуот хизмати хабар берди.
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида ўтказилган сохта референдумни қораловчи ва Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи S/2022/720 резолюциясига вето қўйди.
Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси ўз танловини қилди. Бу уларнинг ҳуқуқи, бу халқларнинг тарихий бирлигига асосланади. Мен Киев режимига мурожаат қиламан: Луганск, Донецк, Херсон ва Запорожьеда яшовчилар бизнинг фуқароларимизга айланади. Абадий. (Қарсаклар.) Биз ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирамиз. Биз халқлар танловини муҳокама қилмаймиз. У амалга ошди. Россия унга хиёнат қилмайди. (Қарсаклар.)
«Эй Оиша, мулойим бўл. Шубҳасиз, мулойимлик не нарсада бўлса, албатта, уни зийнатлаган ва уни не нарсадан суғуриб олинган бўлса, албатта, уни айблаган», дедилар». (Абу Довуд ва Муслим)
Буюк Британиянинг собиқ Бош вазирининг айтишича, дунё Украина халқи томонида.
Украина тезлаштирилган асосда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди.
Украина, афтидан, ғарблик иттифоқчиларидан HIMARS реактив тизимларига M30A1 ракеталари олган
АҚШ Сенати Украинага 12,4 миллиард долларлик қутқарув пакетини тақдим этишга овоз берди.
Қўшма Штатлар Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар устидан назоратни қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Европа Кенгаши органлари раҳбарлари Россия Федерациясининг Украинада босиб олган ҳудудларни ноқонуний равишда аннексия қилиш ҳақидаги қарорини кескин қоралади.
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги “Украина атрофидаги вазият бўйича” баёнот тарқатди. Баёнотда “референдум” деган сўз ишлатилмаган. Лекин, давлатнинг ташқи сиёсатидаги тамойиллар санаб ўтилган, жумладан “суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш” ҳам таъкидланган. Бу билан, Ўзбекистон эҳтиёткорлик билан “Украина ҳудудида ўтказилган референдум деб номланмиш холатни тан олмайди” демоқда, деб ёзади таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг Фейсбук саҳифасида.