Судан: ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олди
Қарийб 30 йиллик бошқарувдан сўнг бир неча ой давом этган норозилик намойишларидан кейин Судан ҳарбийлари президент Умар Баширни ҳокимият тепасидан ағдардилар ва ҳибсга олдилар. Пайшанба куни эълон қилинган баёнотда, Олий Хавфсизлик Қўмитаси - қуролли кучлар, полиция ва бошқа хавфсизлик кучларидан ташкил топган орган - бошлиғи генерал Авод ибн Ауф айтганидек, "режим ағдарилгани"дан кейин Баширни "хавфсиз жойга" олиб кетилган, шунингдек, у икки йил давомида бошқарувни амалга оширадиган ҳарбий ўтиш даври ҳукуматини шакллантириг ҳақида маълум қилди.
Суданда ҳарбийлар ҳукуматни эгаллаб олди
Бир неча ҳафта давом этган ҳукуматга қарши кўп сонли митинглардан сўнг, 11 апрель куни, Судан армияси ҳукуматни ўз қўлига олди. Бу ҳақида араб ОАВ хабар беради. Президент Омар ал-Башир ҳарбийлар томонидан четлатилди, ҳукумат эса тарқатиб юборилди.
Суд ҳарбий хизматдаги муслималарнинг ҳижобни ҳимоя қилиб чиқди
Туркия Олий ҳарбий суди ҳарбий хизматчилар орасида аёларнинг ҳижобда юришини тақиқлаши табал қилган ҳолда даъво аризаси билан чиқди. Туркия қуролли кучлари ўтган йилдан бошлаб ҳарбий хизматчи аёлларга улар ўз юзини очиқ ҳолда қолдирадиган шартда форма билан бирга ҳижообда юриш рухсат этилган.
«Ҳеч қачон бу қадар даҳшатли жиноятларга дуч келмаган эдим»
БМТ тадқиқотчилари янги ва кенг кўламли ҳисоботда ўз кўзи билан кўрган кишиларнинг бирмаликлар армияси томонидан рохинья халқи ва бошқа кичик элетларга қарши қотиллик, зўрлаб номусига тегиш, қийноққа солиш, ўққа тутишлар ҳақида даҳшатли кўрсатмаларни келтирган.