Сирдарё ва Амударё жаннат дарёларидан...(ми)?!
Аллоҳ таоло Ўз Каломи Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (бу): Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир” (Муҳаммад, 15).
Нима учун ўз режалари ҳақида гапирмаслик керак?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳожатлар бароридан келиши учун уни яшириш билан ёрдам сўранглар, чунки ҳар бир неъмат соҳибига ҳасад қилувчилар бор», дедилар. (Табароний ривояти) Хайрли бир ишни бошласак, охирига етмагунча овоза қилмаслик керак экан. Чунки ҳасад қилувчиларнинг ҳасади сабабли хайрли ишлар амалга ошмай қолиши мумкин экан.
Пашша овқатга ботириладими? (видео)
Кўпчилигимиз жазирама ёз мавсумида иссиқ овқат ёки мураббо солинган идишга тўсатдан хонага учиб кирган пашша тушиб қолган ҳолатга дуч келамиз. Кўпчилик безор қилган ҳашаротни шунчаки олиб ташлайди, инжиқ ва нозик табиатли кишилар эса уларнинг фикрига кўра «бузилган» егуликни ташлаб юбориб қутуладилар.
Ҳадисларни нотўғри изоҳлайдиган суратлар
Афсуски, бундай суратлар жуда кўп тарқатилади. Мен бундай суратларни ёқтирмаслигимнинг сабаби, ҳадислар остида чизиб кўрсатилган бундай суратлар ўша ҳадисларга шарҳ ва ҳадис далолатига нисбатан ҳукм ҳисобланади (яъни ҳадисни шундай тушунишинг керак дейди). Аксар ҳолларда эса бундай расмлар фуқаҳолар фатволарига мувофиқ бўлавермайди.
Ҳадис хабарини тиб илми ҳам тасдиқламоқда
Жаноби пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: «Кимки ёғ суркамоқчи бўлса, қошларидан бошласин. Зеро, бундай қилиши бош оғриғини йўқотади. Қошлар одамзотнинг вужудидаги илк чиққан туклардир». (Ҳаким Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган, заиф)
Туябоқувчилар баланд-баланд иморат сола бошлаганда
Модомики биз статистик маълумотларнинг ҳисоб-китобини чиқарар эканмиз, гўё мана бу ҳолат билан анави муносабат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаганча, мутлақо ҳамма нарсани исбот қилиб бера оламиз, деган хаёлга боришимиз мумкин, шундай эмасми? Айримларнинг фикрига қараганда, одамлар харид қилаётган тиш чўткалар сони билан иқтисодиёт суръатининг мўътадил пасайиши ўртасида ҳатто бугунги кунда ҳам боғлиқлик мавжуд эмиш.
Олимлар охирзамоннинг яна бир аломатларини топишди
Атмосферадаги парник газлари миқдори сўнгги 800 минг йил ичида энг юқори даражага етди. Бу маълумотлар иқлим ўзгариши бўйича БМТ экспертларининг ҳукуматлараро гуруҳи маърузасида эълон қилинди. “Иқлимдаги сўнгги ўзгаришлар табиий системалар аҳволига қаттиқ таъсир кўрсатган. Бугунги кунда иқлим чиндан ҳам илиқлашгани инкор этиб бўлмайдиган факт”, - дейилади маърузада.
Сенга набийлар ҳавас қилади
Одамларнинг ҳолати ҳақида фикр қилиб, шайтон бизни ўтаайёр ва моҳирона йўллар билан залолатга бошлаётганини кўриб ҳайрон қоласан. У катта қунт билан ҳар бир одамни иймонидан ёки ҳеч бўлмаса солиҳ амалларидан узоқлаштиришга тинмай ҳаракат қилади. Баъзиларни “Қалбларингиз пок, шунинг учун ҳам ибодат ёки тавбаларга ҳозирча эҳтиёж йўқ”, деб ишонтиради.
“Мени Ҳуд сураси қаритди”
Ҳаммамиз Қуръон ўқиймиз, ундаги оятларни ёд оламиз, бироқ булар бизга қандай таъсир қиляпти? Бу мақолада Ҳуд сураси расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламга қандай таъсир қилгани ва унинг Қуръон билан бўлган муносабтлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Жаннатга беҳисоб кирадиганлар
У ёки бу нарсалар бахтсизлик келтиришига ишониш - ботил динларнинг бир бўлаги бўлиб, ёлғон уйдирмадан иборатдир. Афсуски, бу иллат мусулмон жамиятида ҳам тарқалган. Ислом таълимотига - бундай ирим-сиримлардан ҳолидир. Чунки, Ислом - тавҳид дини ҳисобланади.