Малайзия ҳукумати Шинжондаги вазиятни ўрганиш учун махсус институт ташкил қилди
Малайзия ҳукумати Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Шинжон минтақасида инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини ўрганиш учун халқаро институт ташкил қилди.
Ас-Сиси 2030 йилгача ҳукумат тепасида қолмоқчи
Миср парламенти бугун Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ўз лавозимида 2030 йилгаа қолиш имконини берадиган мамлакат конституциясига ўзгариш киритиш учун овоз беради, дея хабар қилади Al Jazeera. Агар парламент бу тузатишларни маъқулласа, келгусида референдумга олиб чиқилади ва у бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим бўлади, деб изоҳ берди парламент спикери Али Абделяль.
Россияда ҳукуматни ҳақорат қилганлик учун жарима 20 бараварга оширилиши мумкин
Россия интернетида ҳукуматни ҳақорат қилганлик ва фейк хабарлар учун максимал жарима 20 бараварга оширилиши мумкин. ТАСС хабар беришича, мос келувчи қонунга тузатишлар Давлат думаси депутатлари гуруҳи томонидан таклиф қилинган. Оригинал қонун лойиҳасида уч мингдан беш минг рублгача жарима кўзда тутилганди.
Ҳукумат судлашишни тўхтатиб, мактаб ўқувчиларининг ҳижоб кийиш ҳуқуқини тан олди
Нигериянинг Лагос штатида ҳукумат, ниҳоят, ёш муслималарнинг мактабга ҳижобда келиш ҳуқуқини тан олди. Мактабдаги рўмоллар мавзусида баҳс-мунозаралар Лагосда 2014 йил бошланган – ўшанда суд ўқувчи қизларнинг ҳижоб кийшини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарганди, лекин 2016 йил бу қарор дин ва эътиқод эркинлиги тарафини олган апелляция судининг қарори билан бекор қилинганди.