Ҳиндистон Цейлонни портлатяптими?
Цейлондаги портлашлар – Ҳиндистон махсус хизматларининг маҳаллий ҳамкасблар билан биргаликдаги ишидир. Ёки маҳаллий махсус хизматлар Ҳиндистонлик ҳамкасбларининг тажрибаси бўйича ишлаган – фарқ катта эмас. Булар қаердан маълум? Теракт «ташкилотчилари» портлаш чанги ерга қўнгунга қадар қаердан «аниқланса», ўша ердан: бу жойларда терговчилар ҳатто рус терговчиларидан ҳам кучли.
Ҳиндистон болалар исломофобияси ҳақида китоб нашр этилди
Исламофобия бутун дунё бўйлаб шу қадар ривожланмоқдаки, ҳатто болалар ҳам унинг қурбонларига айланмоқда. Ҳеч айбсиз ва гуноҳсиз болалар масхара қилинмоқда, ўзларининг севимли дўппиларидан воз кечишга ва бошқа одамларнинг мағрур нигоҳларига чидашга мажбур бўлмоқда. Ҳиндистонда чоп этилган Назия Эрумнинг «Мусулмон боланинг онаси бўлиш» номли китоби айнан шулдар ҳақида ҳикоя қилади. Ҳиндистон матбуоти бу китобни 2018 йилнинг энг яхши янги китобларидан бири деб атади.
Британияликлар Ҳиндистондан 45 триллион доллар ўғирлаган
Буюк Британия мустамлакачилик йиллари даврида (1765 йилдан 1938 йилгача) Ҳиндистондан қарийб 45 триллион долларга тенг бойликлар олиб чиқиб кетган, дейилади машҳур иқтисодчи Утса Патнайкнинг Колумбия университетида чоп этилган тадқиқотида.
Ҳиндистон пойтахтига яқин бўлган жойда 200 дан ортиқ мусулмонлар уй-жойи ёниб кетди
Пулвамда, шунингдек, Жамма ва Кашмирда полициячиларга уюштирилган ҳужумларидан сўнг мусулмонлар ва уларнинг мулкига тажовузлар сони кескин кўпайиб кетди. Сўнгги воқеа Деҳлига яқин бўлган Мератхда рўй бериб, бу ерда полициячилар томонидан мусулмонларнинг 200 дан ортиқ уйи ёқиб юборилгани гумон қилинмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ раҳбари Ҳиндистонни мусулмонларни таъқиб қилишдан огоҳ қилди
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Ҳиндистонни унинг «келишмовчиликлар сиёсати» иқтисодий ўсишга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки чекловчи сиёсий кун тартиби усиз ҳам тенг бўлмаган жамиятда заиф кишиларни таҳқирлайди.
Покистон Ҳиндистоннинг жаҳлини чиқараётган муфтийни ҳибсга олди
Покистон полицияси сешанба куни мамлакатда тақиқланган ташкилотларнинг ўнлаб вакилларини, жумладан, «Жаиш-е-Муҳаммад» гурухи етакчиси Масуд Азхарнинг акаси бўлган муфтий Абдул Рауфни ҳибсга олди. Қўлга олиш 14 февраль куни Жамма ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийлари колоннасига ҳужум ҳақидаги ишни тергов қилиш доирасида бўлиб ўтди. Ўшанда 45 киши ҳужум қурбони бўлганди.
Покистон Ҳиндистон билан урушнинг натижасини башорат қилди
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида рўй бериши мумкин бўлган уруш иккала томоннинг бир-бирини йўқ қилишига олиб келиши мумкин, шу сабабли улар низонинг авж олишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишлари лозим. Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Мехмуд Куреши CNN га берган интервьюда шундай баёнот билан чиқди.
Ҳиндистон vs Покистон: ким ғолиб чиқади? (The National Interest, АҚШ)
Мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича эксперт агар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низо фаол босқичга кирса, нималар рўй бериши мумкинлигини таҳлил қилади. Ҳиндистон армияси Покистонга жавобан атом қуролини қўллаши мумкин бўлишидан олдин ҳужум бошлашни режалаштирмоқа. Бундай ҳужум – ва оддий уруш ҳолатида Покистоннинг эҳтимолий мағлубияти – тактик атом қуроли қўлланиш эҳтимолини оширади.
Муҳаммад бин Салмон Хитойга етиб келди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон (МБС) Хитойга етиб келди, бу ерда у президент Си Цзиньпин билан учрашади журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши билан боғлиқ халқаро жанжаллардан сўнг йўқотилган обрўси шароитларида янги иттифоқчилар топишга уриниб кўрмоқда.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Ҳиндистонга илк марта ташриф буюради
Яқин кунларда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ҳиндистонга расмий ташриф билан биринчи марта боради, деб хабар беради ArabNews. Ҳиндистоннинг ар-Риёддаги элчиси Аҳмад Жавиднинг таъкидлашича, бу тарихий ташриф бўлади ва икки мамлакат унинг доирасида турли соҳаларда – энергетика, инфратузилма, уй-жой қурилиши, туризм ва ахборот технологиялари соҳасида битимлар имзолайди.