НАТО давлатлари Украинани қурол билан таъминлашда давом этади
НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Альянс Украинага қурол-аслаҳа, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва бошқа турдаги қуролларни жўнатишда давом этади.
Путин Россиянинг «дунёда тенги йўқ» қуроли билан яна мақтанди
Россия «дунёда тенги йўқ» қуролга эга. Бу ҳақида мамлакат президенти Владимир Путин Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўз табригида маълум қилди. Табрик матни Кремлнинг сайтида эълон қилинган.
Исроил: янги технологиялар ЦАХАЛ аскарларини даҳшатли қурол соҳибига айлантиради
Илмий фантастика Исроил қуролли кучларига интеграция қилинмоқда. Elbit Systems компаниясининг шўъба компанияси саналган Elsec илғор технологияларга ўзига хос қарашни таклиф қилиб, ЦАХАЛ фойдаланадиган илғор технологияни тақдим этди. Бу ҳақида Israel Hayom ёзади.
Россиядан Арманистонга қурол-яроғ етказиб бериш давом эттирилмоқда
Арманистон инсонпарварлик юклари кўриниши остида ноқонуний қурол-яроғ ташишни амалга оширишни давом эттирмоқда. Яқинда haqqin.az ёзганидек, Арманистонга қурол-яроғ етказиш бўйича операцияда Армения-авиа, Норд-стар ва Atlantis Armenian Airlines авиакомпанияларининг фуқаро самолетлари иштирок этмоқда.
Хитой Эронга қарши қурол эмбаргоси узайтирилишига қарши чиқди
Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун АҚШ ташаббусига қарши чиқмоқда, деб айтди Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбин. Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Майк Помпео АҚШ Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси лойиҳасини тайёрлаганини, ҳужжат келаси ҳафта кўриб чиқилишини айтган эди.
АҚШ да «Олтин Ўрда» синаб кўрилди
АҚШда GBU-53/B StormBreaker авиабомбалари муваффақиятли синовдан ўтказилди. F/A-18E/F Super Hornet қирувчи самолети биринчи марта ақлли глиссад авиабомба ташлади. Маълум қилинишичаа, «Олтин Ўрда» (Golden Horde) ярим автомат юқори аниқликдаги қуролга интеграция қилинган бомба «ўйин қоидалари»ни ўзгартиради.
Трамп АҚШнинг тарихдаги "энг буюк қуроли" пайдо бўлишини эълон қилди
Яқинда Қўшма Штатлар тарихдаги "энг буюк қуроли"га эга бўлади. Бу ҳақида президент Доналд Трамп Флорида штатида "Crew Dragon" космик кемасини Халқаро космик станцияга учирилгандан кейин гапирди. Трансляция Оқ уйнинг Твиттер-даги саҳифасида ўтказилди.
Инқироз борлиқнинг қуроли сифатида
Инсоният тарихи тўсиқлар оша пойгага ўхшайди, бу ерда бир даврдан иккинчисига ўтишдаги бошланғич нуқталар инқироз ҳодисалари ҳисобланади. Ҳозирги даврнинг инқирози олдиндан белгиланган ғоянинг муқаддас нури порлаётган ана шундай лаҳзалардан бири сифатида қабул қилиниши керак. Инсон эса ушбу воқеаларни кетма-кетлигини тушунишга чақирилади. Ашёлар мантиқи бизни ибтидонинг ибтидосга бошлайди.
Греция-Туркия уруши: бечора муҳожирлар қурол сифатида
Туркиянинг Идлибдаги операцияси ҳақидаги мақолада биз Суриядаги жанговар ҳаракатлардан ташқари, Греция билан чегарада ҳам амалда алоҳида қочоқлар «фронти» очилганини айтиб ўтгандик. Айни пайтда, Туркия ҳукумати ўзининг қирғоқ кучлари ва чегара полициясига одамларнинг Европага ўтишига тўсқинлик қилганидан сўнг, Греция қочоқлар ва муҳожирлар катта оқимига қаршилик кўрсатишга тайёрланяпти.
Ражаб Эрдўған: Туркия атом қуролига эга бўлиши мумкин эмас деган фикрларга қўшила олмайман
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг сўзларига кўра, атом қуролига эга бўлган давлатлар учун Туркияга у атом қуролига эга бўлиш мумкин эмаслиги кўрсатиш жоиз эмас. Чоршанба куни Туркиянинг Сивас вилоятида ўз партияси аъзолари билан учрашувда сўзга чиққан Эрдўған ривожланган мамлакатлар, жумладан, АҚШ ва Россия атом қуролига эга бўлиши мумкин, Туркия эса мумкин эмас бўлган вазиятга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида гапирди.