close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Қатар
06.06.2020 21:19

Америка Қўшма Штатлари Қатар ва унинг қўшнилари ўртасидаги қарийб уч йиллик дипломатик низони ҳал қилишда давом этмоқда, бу йўлда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига Қатар авиакомпанияларининг ҳаво майдонларидан фойдаланган ҳолда тақиқланишини тугатиш учун босим ўтказмоқда.

26.05.2020 07:28

Россиянинг Форс кўрфазидаги "шериклари" билан олиб борган нархлари урушлари янги босқичга ўтмоқда - Саудия Арабистони нефтнинг чегирмалари ва ишлаб чиқариш чекловларидан сўнг, дунёдаги энг катта суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи Қатар Россияга қарши ҳужумга қўшилди.

11.05.2020 20:36

Ат-Тани минтақавий хавфсизликни таъминлаш учун узоқ муддатли ҳамкорликка эришиш заруратини таъкидлади. Яқин Шарқ мамлакатлари мавжуд инқирозлар, жумладан, янги турдаги коронавирус (COVID-19) шароитида ҳамкорлик ҳақида янги келишувларга эҳтиёж сезади.

10.04.2020 17:26

6 апрел куни АҚШ федерал прокурорлари бир қатор мамлакатларнинг собиқ футбол амалдорларини 2018 ва 2022 йилларда Жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқи учун курашган ва ғолиб чиққан Россия ва Қатардан пора олганликда айблашди. Бу ҳақда “Радио Свобода” хабар берди.

07.04.2020 22:00

Европа дўконларидаги бўм-бўш пештахталар сурати таъминот занжирида жиддий узилиш борасида хавотир уйғотиб, ваҳимага тушган ҳолда ҳамма нарсани харид қилиш ва тўплаш кайфиятининг ўсишига олиб келди. Шуниси қизиқки, рулонлаб ҳожатхона қоғози бозор кескин пасайишни бошлаган пайтда тўплаш мумкин бўлган янги товарга айланди.

26.03.2020 08:55

Қатар камал ҳолатидаги Ғазо секторига 150 миллион долларлик ёрдам, жумладан, янги коронавирус тарқалишига қарши кураш учун молиявий ёрдам жўнатди. Бу маблағлар Ғазо секторига олти ой давомида йўналтирилади, шунингдек, БМТ гуманитар дастурларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади, хабар қилади Қатар расмий ахборот агентлиги.

06.11.2019 22:31

Кўп йиллар давомида турк расмий шахслари Al-Jazeera English нашри томонидан Туркиянинг ёритилиши борасида шикоят қиларди ва Қатар томонидан молиялаштириладиган телеканал мамлакатда тахмин қилинган инсон ҳуқуқларининг бузилишига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратади деб айтарди.

31.08.2019 03:06

Дўха Қатарга қарши чекловлар жорий қилган араб мамлакатлари билан мулоқотга тайёр. Бу ҳақида Қатар мудофаа вазири Халид бин Муҳаммад ал-Атия Дўхада бўлиб ўтган «Қатар муваффақияти» анжуманида айтди.

30.08.2019 03:54

АҚШ ва «толибон» ўртасида қайта тикланган, лекин ҳам заиф бўлиб турган тинчлик музокараларининг ҳал қилувчи тўққизинчи раунди Қатар пойтахти Дохада якшанба куни бошланиши лозим эди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги.

21.06.2019 04:50

Қатар делегацияси якшанба куни Исроилдан қамал қилинган анклавга янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини илгари суриш мақсадида Ғазо секторига нақд пул билан 20 миллион доллар етказиб берди. Қатар, ўтган йили электр энергияси учун пул тўлашни тўхтатган Фаластин маъмуриятининг ваколатларини ўз зиммасига олган ҳолда, ойига 11 миллион долларлик янги электр узатиш линиясини молиялаш орқали Ғазо секторининг энергия эҳтиёжларини қондиришга умид қилмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase