Исроил тақиқланган оқ фосфордан Ғазода фойдаланяпти
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Ғазони бомбардимон қилиш пайтида Исроилни тақиқланган оқ фосфордан фойдаланганликда айблади.
Хамас операцияси ўз жонига қасд қилишнинг бир шаклига ўхшайди
«Маълум бир тактик муваффақиятларга қарамай, Хамас операцияси ўз жонига қасд қилишнинг бир шаклига ўхшайди - Исроил ва Фаластин маъмуриятининг ҳарбий имкониятларини таққослаб бўлмайди ва ҳатто ядро қуролини ҳисобга олмаганда ҳам, Исроил армияси Ғазони қисқа муддат ичида Хиросимага айлантиришга қодир».
Исроил Ғазода камида 493 фаластинликни ўлдирди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари
ХАМАС бошқарувидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал ҳолатидаги Ғазога Исроил армияси ҳужум оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 493 кишига етди ва уларнинг аксариятини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади.
Исроил Ғазони тўлиқ блокада қилди
Исроил аллақачон қамал қилинган Ғазо секторини тўлиқ блокадага олганини, жумладан, озиқ-овқат ва сув ўтказишни тақиқлаганини эълон қилди.
Исроил Ғазога қарши ҳужумларни давом эттирмоқчи
Исроил томонидан 9-май куни блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони ҳозиргача 29 нафарга етди.
Ғазо олов ичида: тинч аҳоли нобуд бўлмоқда
Исроил кучлари қамал остидаги Ғазо секторига қарши ҳужумларини кетма-кет учинчи кун давом эттирмоқда. Пайшанба куни исроилликлар Хон Юнис шаҳрининг ғарбий қисмидаги Ҳамаддаги турар-жой биносига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида бир неча киши, жумладан “Исломий жиҳод” қўмондони ҳалок бўлган.
Исроил Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлаган
Исроил ҳарбийлари қамал остидаги Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини уюштирди, бу эса минтақада зўравонликларнинг кучайишининг навбатдаги босқичи бўлди.
Ғазодаги ёнғин: 21 киши ҳалок бўлди
Пайшанба куни кечқурун Ғазо сектори шимолидаги қочқинлар лагеридаги турар-жой биносида бензин сақланиши оқибатида келиб чиққан ёнғин 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар қилди Ғазо ҳукумати. Бу қамал остидаги ҳудудда сўнгги йилларда содир бўлган энг ҳалокатли воқеалардан биридир.
Исроил яна мусулмонларга ракета ҳужумини уюштирди
Исроил авиацияси Ғазодаги ер ости ҳарбий объектига ракета ҳужуми уюштирди.
ХАМАС - Ғазодаги сўнгги можаронинг асосий ғолибими?
Ғазо халқи яна энг юқори бадал тўлаган бўлсада, ўтган ҳафта рўй берган Исроил ва Ғазодаги Фаластин «Исломий жиҳод» ўртасидаги уч кунлик қуролли тўқнашув Ғазода бошланмаган эди. Ғарбий соҳилда, ХАМАС ва унинг кичикроқ ва жангарироқ шериклари "Исломий жиҳод" таъсирига тобора кўпроқ тушиб бораётган Женинда тўқнашув учқуни пайдо бўлганди.