Ал-Ақсо: сиз сезмай қолган ёнғин
Кеча оқшом, Парижда машҳур Нотр-Дам собори олов ичра қолган бир пайтда Қуддусда ҳам, ал-Ақса масжидида ҳам ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда Сулаймон отхонаси ёки Марвани ибодат хонаси номи остида машҳур бўлган бинонинг томидан чиқаётган олов ва тутун расмларини кўриш мумкин эди.
Калифорнияда ёнғин етказган зиён ҳисоблаб чиқилди
Калифорнияда Camp ва Woolsey ёнғинлари оқибатидаги иқтисодий зарар 9-13 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин, деб хабар беради RMS глобал рискларни моделлаштириш бўйича фирма таҳлилчилари. Фирманинг матубот-релизида айтилишича, штатнинг шимолий қисмида рўй берган Camp ёнғини 7,5-10 миллиард долларга, жанубда рўй берган Woolsey эса - 1,5-3 миллиард долларга тушиши мумкин.
Америка «Жаннати»и оловда қолди
Американинг Калифорния штатида авж олган кучли ўрмон ёнғини оқибатида қарийб 30 минг киши истиқомат қиладиган шаҳар куйиб кул бўлди. Гап штатнинг шимолий қисмида жойлашган, чиройли номга эга бўлган шаҳар – Парадайс (жаннат) ҳақида бормоқда. ОАВ минглаб ёниб битган уйлар, бир нечта ҳалок бўлганлар ва куйганлар ҳақида хабар бермоқда.