Эронда Оятуллоҳ Хаменеи Путиннинг Украинага бостириб кириш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади
19 июль куни Теҳронда икки томонлама ва уч томонлама шаклда — Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Эрон раҳбарлари — маънавий раҳбар Оятуллоҳ Али Хаменеи ва Президент Иброҳим Раисий ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Путин билан учрашуви пайтида, Хаменеи унинг Украинадаги ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлади.
Шиа жангарилари Украина билан уруш учун контрабанда йўли билан Россияга қурол етказиб бермоқда - The Guardian
Россия Ироқдан Украинадаги ҳарбий амалиётлар учун Эрон қурол контрабандаси тармоқлари ёрдамида ўқ-дорилар ва ҳарбий техника олади. The Guardian бу ҳақда Ироқдаги эронпараст жангарилар ва минтақавий разведка хизматлари маълумотларига таяниб ёзади.
Ғалати ишлар: кичик Масъуд Ҳоманаий ҳузурида
Кичик Аҳмад Масъуд олий раҳнамо Али Ҳоманаий билан Эронда учрашди ва у кичик Масъуд бошчилигидаги Миллий озодлик фронтини афғон инқирозидан чиқиш йўлини топиш учун «Толибон» билан муросага келишга уриниб кўришга чақирди.
Эрон яна Ироқ билан тўқнаш келди
Ироқ бош вазири Мустафо ал-Каземий портловчи моддалар билан тўлдирилган дрон Бағдоддаги қароргоҳга зарба берган муваффақиятсиз суиқасднинг нишони эди. Унинг қўриқчиларидан олти нафари яраланган, Бош вазирнинг ўзи эса, Твиттерда ироқликларни хотиржамлик ва вазминликка чақирган.
Хоин имом ва бошқа муллалар қўлга олинди
Озарбайжон эронпарастларни бир ёқли қилишга жиддий қарор қилган кўринади.
Муқтадо Садр Ироқдаги сайловларда ғолиб чиқди
Якшанба куни Ироқда рекорд даражадаги паст сайловчилар келгани ҳақидаги хабарлар фонида муддатидан аввалги сайловлар ўтказилди. Унда шиа руҳонийси Муқтадо Садр ва унинг блоки Сайрун ғалаба қозонди.
Эрон суннийлари етакчиси мамлакатнинг шиа раҳбариятини танқид қилди
Эронда энг юқори мартабали ва энг машҳур сунний Имом Мавлавий Абдулҳамид Исмоилзахий қўшни мамлакатлар ва Форс кўрфази минтақасидаги бир хил этник гуруҳлар «яхшироқ яшаётгани»ни айтиб, Эрондаги озчиликларнинг умумий аҳволидан ташвиш билдирди.
АҚШ Сурия билан Ироқ чегарасидаги эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
АҚШ Сурия билан Эрон ўртасидаги чегарада жойлашган, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган террорчиларнинг объектларига қарата ҳаводан туриб зарба берди, деб хабар қилади Пентагон матубот котиби Джон Кирби.
Шиа эҳтирослари: ироқлик жангарилар исён кўтарди
Middle East Eye нашрининг хабар қилишича, Эрон амалдорларини уларга иттифоқдош Ироқ шиа қуролли гуруҳларининг бўйсунмаслигидан, уларни назорат қилишга тайинланган шахс эса норозилик билдириб ўз лавозимини тарк этганидан хавотири ортиб бормоқда.
Байрутда тўқнашувлар бошланди, ўнлаб қурбонлар бор
Байрутда мухолифат намойишчилари ва армия билан "Ҳизбуллоҳ" фаоллари ўртасидаги тўқнашувлар пайтида камида 48 киши жароҳат олди. Қўшинлар кўз ёши оқизадиган газдан фойдаланган. 11 киши касалхонага ётқизилган, қолганларга жойида ёрдам кўрсатилган.