Яман: хусийлар масжидга кириш учун ҳақ оляптими?
Яман пойтахти Санадан амалда бемаъни хабарлар келди. Маълум қилинишича, маҳаллий хусийлар ҳукумати масжидлардан фойдаланиш учун тўловларни жорий қилган. Айтилишича, бу масала ҳозирданоқ интернетда тарқатилиб келинаётган масжид эшикларига илова қилинган хабарда кўрсатилган. Хабарнинг ишончлилигини текширишнинг ҳали имкони бўлмади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Эроннинг «аҳмоқлиги» ҳақида гапирди
Саудия Арабистони нефт инфратузилмасига ҳужум ташкилотчилари ҳеч қандай стратегик мақсадни кўзламаган ва фақат ўз аҳмоқлигига таянишган, дея баёнот берди Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон Ал Сауд CBS телеканалига.
Яманда 90 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган
Ямандаги уруш айни пайтга келиб камида 91 600 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради зўравонликни ўрганувчи таҳлил маркази чоршанба куни. Бу 2015 йил ҳарбий ҳаракатларнинг биринчи ойлари учун ҳисоботдан кейинги энг янги баҳодир.
Саудия қироли Яман аҳолисига ғамхўрлик қилиш усулини топди
Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд Яман Марказий банкига 200 млн доллар ажратишга фармойиш берди, дея душанба куни хабар беради Саудия янгиликлар агентлиги SPA.