Назран ҳокимлиги кам таъминланган кишиларга 1.5 тонна гўшт тарқатди
Ингушетиянинг энг йирик шаҳри Назран мэрияси Шимолия Осетиянинг Пригород тумани еттита қишлоғида 1,5 тонна гўшт тарқатиш бўйича харид акцияси ўтказди, бу ҳақида жума куни шаҳар мэри Алихан Тумгоев хабар берди. "Барча ёрдам аниқ манзилли бўлиб, бир ярим тонна гўшт Пригород туманида истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ўртасда тақсимланди – 400 га яқин оила эрталабдан эҳтиёжманд одамларнинг уйларига тарқатилган гўшт солинган пакетлар олди. Мэрия ходимлари еттита аҳоли пункти: Дачное, Куртат, Донгарон, Карца, Чермен, Майское ва Тарскоеда бўлди", - деди Тумгоев.
Ислом инфратузилмаларининг ривожи
Мусулмонлар орасида динга алоқаси бўлган – таълим, маросим ва байрамлар текин бўлиши керак деган қандайдир қолип (стереотип) бор. Ҳатто, одамлар орасида диний адабиётлар ҳам текин бўлиши керак деган фикрлар юради, аммо бу фикрлар ўн йил олдинги ҳолатга қараганда бир мунча камайганга ўхшайди. Қанчалик оғир бўлмасин аммо, бу оддий ногирон нафақаҳўрлар мантиқидир.
Мусулмонлар минглаб кишиларниг қорнини тўйдирмоқда
Дубайда Малавиялик ишбилармонлар, ака-ука Муҳаммад ва Имрон Карим ҳар куни уч мингга яқин ишчини овқатлантирмоқда. Бунинг учун ҳар куни соат бешда улар Kite Beach яқинидаги турли қурилиш майдонларига бориб, иссиқ овқат ва ичимликлар тарқатмоқда. Икки соат давомида улар Umm Suqeim масжиди томон ҳаракатланиб, хайрия ташаббусини давом эттирадилар.