close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: уйғурлар
11.03.2021 14:29

АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Хитойдаги миллий озчиликлар ҳолатига изоҳ берди. АҚШ аввалгидек, Хитой ҳукуматининг Шинжон-Уйғур автоном районидаги этник уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» деб ҳисобламоқда.

27.11.2020 13:07

Хитой Рим Папаси Францискни янги китобидан олинган парча учун танқид қилди. Китобда Хитойдаги Уйғур мусулмон озчиликларининг азоб-уқубатлари тилга олинган эди. Пекин фикрига кўра, Папанинг сўзлари "ҳаққоний асосга эга эмас".

30.09.2020 02:03

Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон ҳукумати этник уйғурларга кундалик фарз намози бажаришни тақиқлаб, фақат 65 ва ундан катта ёшдаги одамларга диний мажбуриятларни бажаришга рухсат берди. Бу ҳаракат ҳар йили 18 ёшгача бўлган уйғур болалари учун диний таълим ва Рамазон рўзасини тақиқлашни ўз ичига олган, шунингдек, масжидларга кириш тақиқланган исломий амалларга нисбатан чекловларни янада кучайтирмоқда.

30.08.2020 08:38

АҚШ президенти Дональд Трампи маъмурияти Хитойдаги мусулмон-уйғурларга қарши қатағонларни расман «геноцид» сўзи билан аташ имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Politico ўзининг Оқ уйдаги манбаларига таянган ҳолда маълум қилади.

08.07.2020 13:04

АҚШ божхона хизмати Шинжонда Хитойнинг қайта ўқитиш лагерларидаги одамлар сочларидан ишлаб чиқарилган деб тахмин қилинган маҳсулотларнинг катта партиясини ҳибсга олди, дея хабар беради «Азатлык». АҚШ Чегара ва Божхона хизматининг савдо бўйича комиссари ўринбосари Бренда Смитнинг сўзларига кўра, ушбу модда "инсон ҳуқуқларининг ўта жиддий бузилишидир".

05.07.2020 09:10

Хитой ҳукумати уйғур ва қозоқ аёлларини туғишни назорат қилиш усулларини қўллашга мажбур қилмоқда. Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном райони этник харитасини ўзгартириш ва туб аҳоли сонини пасайтириш бўйича режа асосида сиёсат юритмоқда.

05.07.2020 08:47

Киберхавфсизлик бўйича компания Хитой ҳукумати уйғурларни улар ёрдамида кузатаётган 4 дастурни аниқлади. Хитой ҳукумати 2013 йилдан буён хакерлар ёрдамида этник уйғурлар ҳаракатларини кузатмоқда. Бу ҳақида Lookout Киберхавфсизлик бўйича компания маърузасида айтилди.

10.06.2020 16:02

АҚШ президенти Доналд Трумп Хитойда уйғурлар таъқиб қилгани учун санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолашни режалаштирмоқда. АҚШ ҳукумати уйғурлар ҳуқуқларини бузиш, уларни оммавий равишда ҳибсга олиш ва камситиш билан шуғулланувчи Хитойга қарши санкциялар киритди.

27.12.2019 20:45

Жаҳон ОАВ, жумладан, Россиянинг ҳам инсонийлигини сақлаб қолган ахборот воситалари Хитой коммунистик машинасининг тегирмон тоши остига тушган уйғур халқининг кулфатларига эътиборни жалб қилишга уринаётган бир пайтда РФ давлат телевидениеси… Хитой сиёсатини ўз кўкси билан ҳимоя қилишга қарор қилди.

16.12.2019 09:00

Англиянинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, келиб чиқиши турк бўлган мусулмон, Хитойнниг Шинжон-Уйғур автоном районида туркий тилда сўзлашадиган мусулмонлар билан рўй бераётган воқеаларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase