Халқаро суд Исроилнинг жиноятларини тергов қилади
Гаага Халқаро жиноий суд бош прокурори Фату Бенсуда бугун шов-шувли баёнот берди. Унинг фикрига кўра, Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилишни бошлаш учун етарлича жиддий асослар мавжуд. Бу ҳақида «Анадолу» хабар қилди.
Намангандаги тергов изоляторида аёл киши вафот этди
Наманган вилоят ИИБ олтинчи сонли тергов изоляторида аёл киши вафот этди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар қилади. 43 яшар Шоҳиста.М 22 октябрь куни соат тахминан 02:30 да вафот этди. Аёл фирибгарлик ҳолати бўйича қамоққа олинганди. У авваллари ҳам 168-модда бўйича (фирибгарлик) айбдор деб топилган.
БМТ ҳинд ҳарбийларининг Кашмирдаги зўравонликларини тергов қилишга чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистонни Кашмирда инсон ҳуқуқларининг оммавий раившда бузилишида айблади ва бу ишни тергов қилиш учун комиссия ташкил қилишга чақирди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари бошқармаси томонидан тайёрланган 43 саҳифадан иборат ҳисоботда шунингдек, кашмирлик айирмачиларни ушллаб қолганлик бўйича Покистонга таъналар ҳам бор.
Хашукджининг ўлдирилиши
БМТ хизматчиси бўлган терговчи-аёл Анес Калламар Саудия Арабистонининг Истанбул шаҳридаги консулхонасида журналист Хашукджининг ўлими билан боғлиқ барча тафсилотларни тиклади. Жанжал бошланган қилиб кўрсатилган вақтдан мурдани майда бўлакларга бўлган арранинг овозигача атиги 22 дақиқат ўтди. Энди савол: шаҳзода бин Салмон тайёрланаётган қотиллик ҳақида билармиди? Ўжар Анес ўша «муқаддас» шахсга ҳам етиб бормоқчи. Лекин шаҳзода осонгина таслим бўлмайди.
БМТда саудиялик журналист ўлимини мустақил тергов қилиш талаб қилинмоқда
Саудиялик журналист Жамол Хашукджининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонасида ўлдирилиши бўйича ишни мустақил тергов қилиш зарур. Бу ҳақида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Мишель Бачелетнинг баёнотида айтилди, хабар беради Reuters.
ОАВ: Хитой ҳукумати Интерпол президентини ушлаб қолди
Франция ҳукумати Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг ғойиб бўлиши муносабати билан тергов ишларини бошлаб юборди. Europe 1 радиостанцияси ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, у Франциядан Хитойга жўнаб кетганидан сўнг, сентябрь ойидан бошлаб ҳеч қандай хабар бермаяпти.