Фосиқнинг хабари текширилади
Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Ҳуд сураси, 113 ("Қуръони азим тафсири"дан)
113. Ва зулм йўлини тутган кимсаларга суянмаиглар (эргашманглар)! Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Оллоҳдан ўзга бирон дўст йўқднр. Кейин (яъни, золимларга эргашсангиз), сизларга ёрдам берилмас.
Демократик Россияда машҳур тафсирлар тақиқланди
Умумий юрисдикция олтинчи кассация суди Самара вилоят суди ва Красноглинск район судининг машҳур ислом уламолари ас-Саъадий ва Ибн Касир қаламига мансуб тафсирларининг рус тилига таржимасини экстремистик материаллар, деб тан олиш ҳақидаги қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Суд мажлиси 23 сентябрь куни Самарада бўлиб ўтди.
Аллоҳ таоло кимни эшакка ўхшатган?
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади: “Зиммаларига Таврот юклатилган, сўнгра унга амал қилмаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли нақадар ёмон! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас” (5-оят).
Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир...
256. Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро), Ҳақ Йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Оллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.
Аллоҳ туширган Китобдаги нарсани яширганлар ва уни арзонга сотганлар...
174. Аллоҳ туширган Китобдаги нарсани яширганлар ва уни арзонга сотганлар қоринларини фақат оловга тўлдиришади. Қиёмат куни Аллоҳ улар билан сўзлашмайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир.
...Катталаримизга итоат қилдик
Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар. Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатлагин!» дедилар. (Аҳзоб, 67-68)