close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: суд
04.05.2019 07:39

Миср «мусулмон биродарлар» нинг етти аъзосини, шу жумладан таниқли тадбиркорни «миллий иқтисодиётга зарар етказганлик» ва «террорчи» гуруҳларни молиялаштириш айблови билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сешанба куни давлат хавфсизлиги олий фавқулодда Суди шунингдек, учта бошқа айбланувчини 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 14 кишини оқлади.

21.04.2019 18:29

Саудия Арабистонида машҳур фаол-аёллар халқаро ҳамжамияти томонидан жиддий танқидга учраган суд жараёни доирасида яна суд олдида жавоб берадилар. 11 нафар фаол аёл, жумладан, бир йил ҳибсда бўлган давр мобайнида терговчиларни жинсий зўрлаш ва қийноққа солишда айблаган Люжейн Ал-Хаслюл хорижий ОАВ, дипломатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар билан алоқаларда айбланган ҳолда суд олдида жавоб беради, дея хабар қилади Al- Jazeera.

13.03.2019 00:07

Келиб чиқиши Саудия Арабистонидан бўлган айбланувчи талаба қиз ва айбдор қиз билан оқилона иш тутган машҳур америкалик судя Фрэнк Каприо ўртасидаги мулоқотнинг видеоёзуви ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Тахани ал-Манеи мумкин бўлмаган жойга машинасини қўйгани учун 6 та тўланмаган жарима туфайли судга чақирилди.

08.12.2018 09:19

Туркия Олий ҳарбий суди ҳарбий хизматчилар орасида аёларнинг ҳижобда юришини тақиқлаши табал қилган ҳолда даъво аризаси билан чиқди. Туркия қуролли кучлари ўтган йилдан бошлаб ҳарбий хизматчи аёлларга улар ўз юзини очиқ ҳолда қолдирадиган шартда форма билан бирга ҳижообда юриш рухсат этилган.

16.11.2018 04:42

Нигериянинг Лагос штатида ҳукумат, ниҳоят, ёш муслималарнинг мактабга ҳижобда келиш ҳуқуқини тан олди. Мактабдаги рўмоллар мавзусида баҳс-мунозаралар Лагосда 2014 йил бошланган – ўшанда суд ўқувчи қизларнинг ҳижоб кийшини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарганди, лекин 2016 йил бу қарор дин ва эътиқод эркинлиги тарафини олган апелляция судининг қарори билан бекор қилинганди.

13.11.2018 04:57

АҚШда мусулмонлар ташкилоти Мичиган штатидаги Трой шаҳрини у ерда масжид қурилиши учун рухсат олиш рад қилингандан сўнг судга берди. Федерал даъво аризасида қайд этилишича, шаҳар ислом маркази қурилишини рад этган ҳолда мусулмонлар жамиятини дискриминация қилган.

27.10.2018 17:40

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида касалхонада намоз ўқиш учун мўлжалланган хона ташкил қилганликда айбланган шифокор суд қарори билан оқланди. Дин ишлари бўйича бошқарма ҚР Маъмурий кодексининг «Диний маросимлар ўтказишга талабларнинг бузилиши» 490-модда 1-қисм 1-банди бўйича " Оқмўла вилоят касалхонаси" анестезиология ва кардиореанимация бўлимининг 33 яшар бошлиғига нисбатан маъмурий баённома тузди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase