Қуръондаги инсон ҳуқуқлари ва плюрализм ҳақида
Биринчи ошкора мухолифатчи. Ислом ҳақида жаҳон миқёсида кенг тарқалган фикрлардан бири бу динда инсон ҳуқуқлари йўқлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлашдир. Араб дунёсида содир бўлган сўнгги воқеалар нуқтаи назаридан, бу мавзу яна юзага чиқди, аммо вазият анча кенгроқ. Гап халқ оммасини Ислом дини деярли ҳеч бир соҳада шахсий эркинликни таъминламаслигига ишонтириш ҳақида кетяпти.
Исломда давлат назарияси. (I қисм)
Исломда давлат назарияси муаммолари бугунги кунда кўплаб одамларни - ҳам мусулмонлар, ҳам бошқа дин вакиллари, шунингдек, кенг доирадаги олимлар, сиёсатчилар ва дипломатларни ўйлантирмоқда. Шариат фанлари магистри Сейран Арифовнинг туркум нашрлари шу масалага бағишланган.
Давлат ҳамма сиғинадиган "бут-санам"га айланса
Давлат ҳамма сиғинадиган "бут-санам" га айланди. Давлатга сиғиниш, шубҳасиз, замонамизнинг энг жиддий ва хавфли ижтимоий касаллигидир. Бизга давлат барча муаммоларни ўз вақтида аниқлай олади ва ҳал қила олади, деган ишонч сингдирилган.
Мадина конституциясига шарҳлар
Биринчи Ислом жамияти, баъзи доиралар одатда ишонганидек, қилич кучи билан эмас, балки Мадина Конституцияси деб аталмиш ижтимоий шартнома хавфсизлигини таъминлашда барпо этилган. Ҳар ҳолда, Мадина Конституцияси мусулмонлар, яҳудийлар ва мушрикларнинг плюралистик жамияти учун озод жамият ташкил қилиб, озодлик машъалини ёқди. Инсоният цивилизациясининг интеллектуал ва сиёсий тарихида бундай мисли кўрилмаган Озод жамиятга шахсан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан григориан тақвими бўйича 622 йилда, яъни замонавий, плюралистик, диний бағрикенг эркин жамиятни мустаҳкамлайдиган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан (1948) бир минг уч юз йил аввал асос солинган.
Ислом ва Конституция (Асосий Низом)
«Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир» (Мумтаҳана, 8)
Раҳбарликка лойиқроқ инсон кимлиги ҳақида
Раҳбарликка салоҳиятли инсон ким? Бу ҳакдаги гап икки навга бўлинади. Биринчиси, қабиласи ва насаби ҳақида, иккинчиси эса, инсоннинг ўзидаги сифатлар ҳақидадир.
Cиёсий фиқҳ (1)
Фиқҳ – қонун чиқарувчи олдида жавоб берадиган ижрочиларнинг ҳаракатларини тартибга соладиган шариат амалий меъёрларини билишдир. Бу фиқҳга бериладиган классик таъриф ҳисобланади. Фиқҳ бир неча қисмга бўлинади ва унинг бўлимлари диний маросимлар ва ибодат, оилавий муносабатлар ва хайр-эҳсон, савдо ва битимлар, қонунбузарликлар учун жазоларни ўз ичига олади. Сиёсий фиқҳ мавжуд эканлигининг ҳам ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ.