Трамп Хасан Руҳоний билан учрашишга қарши эмас
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиши мумкинлиги ва бундай учрашув борасида унда ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтди. "Бу рўй бериши мумкин. Бу рўй бериши мумкин. Мен учун муаммо йўқ", - деди Трамп журналистларга Оқ уйда.
Путин Анқарада Руҳоний ва Эрдўған билан алоҳида учрашувлар ўтказади
Россия президенти Владимир Путин 16 сентябрь куни Анқарада Сурия бўйича Россия-Эрон-Туркия саммити бошланишидан олдин Эрон ва Туркия раҳбарлари Руҳоний ва Эрдўған билан алоҳида учрашувлар ўтказади. Бу ҳақида журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков гапириб берди.
Руҳоний бўлиш истаги тестостерон етишмаслиги билан изоҳланди
Руҳоний-поп, мулла, раввин, лама ва ҳ.к. – бўлиш истаги эркакларнинг асосий гармони, тестостерон етишмаслиги билан боғлиқ. Ҳар ҳолда, илмий изланишлар муаллифлари шундай деб таъкидламоқда. Хусусан, «Кубанский научный медицинский вестник» ихтисослашган журналида чоп этилган муаллифлар В.В. Еременко, В.Г. Абушкевич, Т.Н. Абушкевич ва Е.Г.Потягайлонинг "Соғлом эркак қонида тестостерон концентрацияси ва стрессга чидамлилик даражаси ўртасидаги боғлиқлик" сарлавҳаси остидаги мақолада ўтказилган тадқиқот натижалари келтирилган.
Руҳоний: АҚШ «аср битими» - Фаластинга қарши фитна
АҚШ маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган асрнинг битими, моҳиятан, Фаластинга қарши фитна ҳисобланади. Бу ҳақида Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Эрон ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотида маълум қилинди. «Аср битими бу - Фаластиннинг орзу-умидларини йўққа чиқариш, босқинчиликни кенгайтириш ва барча Исломий мамлакатларга тажовуз қилишга йўналтирилган фитна», деб ёзади ЭИР раҳбарининг, бугун, 31 майда Маккада Исломий ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида иштирок этган мамлакатлар раҳбарларига йўлланган баёнотида.
Ҳижобли конгрессвумен исломафоб-руҳонийга жавоб қайтарди
Ўтган ҳафтада консерватив пастор, ўтмишда Сенатга АҚШ Республикачилар партиясидан ўз номзодини қўйган кмиса, в эфире одной из америка радиостанцияларидан бири эфирида мусулмонла «Конгресс аъзоси бўлиши мумкин эмас»лиги ва депутат бошидаги ҳижоб – тасаввур қилиб ҳам бўлмайдиган нарса эканлигидан жаҳли чиқиб гапирганди.
Руҳоний АҚШ Конгрессида «исломий республика»ни кўрди
Ўтмишда Сенатга АҚШ Республикачилар партиясидан номзодини қўйишга ҳаракат қилган консерватив руҳоний радиоэшиттириш давомида мусулмонлар «Конгресси аъзоси бўлиши мумкин эмас» деб ҳисоблашини маълум қилди. Епископ Эрл Джексоннинг таъкидлашича, Америка – «яҳудий-насроний мамлакат» ва Конгресс биносида мусулмон-депутатлар, хусусун, ҳижобли конгресс Илхон Умар пайдо бўлиши билан «ислом республикаси» ҳукмрон деб ҳисоблайди.
Бир қизни зўрлаб номусига теккан руҳонийни жазоланди
Жанубий Африка Республикасида бир эркак ўн яшар қизининг номусини поймол қилган 66 яшар насронийлар руҳонийсини жинсий аъзосидан маҳрум қилди. Хабар қилинишича, уларнинг гўдак қизи зўравонлик қурбонига айлангани ҳақида отага унинг рафиқаси айтиб берган. Бу воқеа черков биносининг ўзида рўй берган экан.