Мянмада мусулмонлар яшаган аҳоли пунктлари йўқ қилинмоқда
Мянманинг Ракхайн штатидаги Аунг Зан қишлоғи Бангладеш билан чегарадан саноқли километр масофада жойлашган. Илгари бу ерлара роҳинжа мусулмонлари яшарди, кейинчалик эса бу ердаги 50 та уй 2017 йил Бангладешга 745 минг киши қочиб кетишига сабабчи бўлган «тозалаш» вақтида бутунлай ёқиб юборилди.
Мянма армияси роҳинжа мусулмонларини таъқиб қилишни давом этмоқда
БМТ терговчиси Мьянма армияси мамлакатнинг мусулмон минтақалари аҳолисига нисбатан оммавий равишда инсон ҳуқуқлари бузилишини давом эттираётган эканлигидан огоҳлантирди. БМТ нинг Мьянма бўйича махсус маърузачиси Янги Лининг сўзларига қараганда, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши Ракхайн штатида ва Чин штатининг айрим қисмларида интернет ва уяли алоқанинг узиб қўйилиши ниқоби остида жиддий кўламга эга бўлди, бунда минтақалардан маҳаллий аҳолидан ташвишли хабарлар келмоқда.