Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Украинада "адолатли ва мустаҳкам тинчлик" ҳақида қарор қабул қилди
23 февраль, пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеяси Украина ва унинг тарафдорлари томонидан илгари сурилган резолюцияни қўллаб-қувватлади. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъсис Низомига мувофиқ имкон қадар тезроқ кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш зарурлиги қайд этилган.
Европарламент Россия Федерациясини терроризм ҳомийси деб тан олиш ҳақидаги резолюция матнини келишиб олди
Бу ҳақида Европарламент депутати Андрюс Кубилюс маълум қилди.
БМТ Бош Ассамблеяси Украинага Россиядан репарация (товон пули) тўлаш бўйича резолюцияни қабул қилди
Резолюцияни 94 давлат қўллаб-қувватлади.
ПАСЕ Россия Федерацияси режимини террорчи деб тан олиш ҳақида резолюция қабул қилди
Резолюция халқаро трибуналнинг эрта ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди.
БМТ Бош Ассамблеяси Украинадаги сохта референдумларни тан олмаслик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди
БМТ Бош Ассамблеяси 12 октябрдаги йиғилишида Украинанинг Запорожье, Херсон, Луганск ва Донецк вилоятларида ўтказилган сохта референдумларни тан олмаслик тўғрисидаги "Украинанинг ҳудудий яхлитлиги: БМТ Низоми тамойилларини ҳимоя қилиш" резолюциясини қабул қилди.
АҚШ Сенати Россияни терроризмнинг давлат ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб-қувватлади
АҚШ Сенати Давлат котиби Энтони Джон Блинкенни Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги "сон-саноқсиз бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болалар ўлимига сабаб бўлган воқеалар туфайли Россияни терроризмнинг давлат ҳомийси сифатида тан олишга чақирган резолюция қабул қилди". Бу ҳақида New York Times хабар бермоқда.
БМТ Украинада инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича резолюция қабул қилди
Ҳужжатда Россия қўшинларининг Украинадаги ҳаракатлари натижасида инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш кўзда тутилган
АҚШ Сенати Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни тақдим этди
АҚШ Сенати Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни рўйхатга олди. Бу ҳақида "Америка Овози" хабар бермоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси Фаластин бўйича резолюция қабул қилди
Чоршанба куни 74-Жаҳон соғлиқни сақлаш Ассамблеяси иштирокчилари босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш ҳолати ҳақида қарор қабул қилдилар.
ИҲТ Арманистоннинг Озарбайжонга агрессияси бўйича резолюциялар қабул қилди
27-28 ноябрь кунлари Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 47-йиғилиши бўлиб ўтди. Trend Озарбайжон ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, ИҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида Арманистоннинг Озарбайжонга тажовуз қилиши билан боғлиқ сиёсий, иқтисодий ва маданий масалаларни ёритувчи резолюциялар қабул қилинган.