Эрон ракеталари туфайли АҚШ араб дунёсидаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи
Америка Қўшма Штатлари Теҳронга қарши туриш учун Яқин Шарқ мамлакатларига қўшимча қўшин ташлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради CNN. Хабардор манбаларга кўра, минтақага етти минггача ҳарбий хизматчи юборилиши мумкин.
ОАВ Эрон баллистик ракета учиргани ҳақида билиб олди
Эрон 25 июлга ўтар кечаси урта масофага учадиган баллистик ракетани синовдан ўтказди, у минг километр масофани босиб ўтди, деб хабар беради CNN телеканал АҚШ маъмуриятидаги манбага ҳавола қилган ҳолда.
Ғазо секторидан ракеталар Исроил пойтахтига зарба берди
Ғазо секторидан учирилган ракеталар биринчи марта Тел-Авивга етиб борди. Ўққа тутиш натижасида етти киши яраланди. Бу ҳақида «Ал-Жазира» хабар беради. Шу пайтгача ХАМАС ҳаракати ўққа тутиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Исроил расмий манбалари унда Фаластин ҳаракатини айбладилар.