Ҳазиллар тугамоқда
"Эртага якшанба куни бўлиб ўтадиган президент сайловида гап Украина келажаги ҳақида боради. Порахўрлик, қашшоқлик, Россия билан низо – мамлакат муаммолар гирдобида қолиб кетган. Ўзи нима рўй беряпти? Барча сўровларда комик етакчилик қиляпти. Ким ўзи у, Владимир Зеленский?", - дея савол беради Германиянинг Die Tageszeitung журналисти Бернхард Клазен.
Жазоир президентини бешинчи муддатга сайлашмоқчи
Жазоирда ҳукмрон коалиция партияси шанба куни президент Абдулазиз Бутефлиқа номзодини 18 апрелга мўлжалланган сайловга илгари сурди. Партиялар Миллий озодлик фронти марказий офисида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, навбатдаги сайловда уларнинг номзоди Бутефлиқа бўлишини маълум қилиб, биргаликдаги ёзма баёнотни эълон қилдилар.
Покистон президентининг риёси
Покистон президенти Исломобод аэропортида текширувдан ўтиш ва рўйхатга олиш жараёни видеотасвири туфайли ижтимоий тармоқларда шов-шувли муҳокамаларга ва пичингларга сабабчи бўлди. Президент Ориф Алвий Покистондан Туркияга учиб кетиши лозим эди. У аэропортда умумий навбатга – оддий фуқаролар билан бир қаторда туришга қарор қилди.
Ироқда янги президент учун овоз беришди
Ироқ парламенти Қурдистон Ватанпарварлар иттифоқи (ҚВИ) вакили Бархам Солиҳни мамлакатнинг тўртинчи президенти этиб сайлади. 272 нафар депутатдан 219 таси eнинг номзоди учун овоз берди. Унинг рақиби – Қурдистон Демократик партияси (ҚДП) вакили Фуад Хусейн атиги 22 та овоз тўплади.