Мактабга рўмол ўраб боришга рухсат берилди
Бугун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан онлайн шаклда очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда 2021-2022 ўқув йилига доир бир қатор муоммолар кўриб чиқилди. Жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Қозон: мактабдаги отишма камида 9 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Қозон шаҳрининг 175-сонли мактабида номаълум шахс ўқитувчилар ва ўқувчиларга қарата отишма содир этди. Натижада камида тўққиз киши, шу жумладан, ўқитувчи аёл ва ўқувчилар ҳалок бўлди. ТАСС манбасининг хабар қилишича, ҳалок бўлганлар сони 11 тани ташкил қилади.
Европанинг яна бир мамлакати ҳижобнинг тақиқланишини ноқонуний деб тан олди
Бошланғич мактабларда ҳижобнинг тақиқланиши ноқонуний, деб тан олинди. Австрия Конституцион суди қарорига мувофиқ, тақиқ мусулмон аҳолисига қарши йўналтирилган ва болаларнинг таълим тизимидаги ҳуқуқларини камситади. Бу ҳақида Австрия Конституцион суди Кристоф Грабенвартер брифингда маълум қилди. Судья фақат мусулмон аҳоли учун диний либослар тақиқланишини номақул, деб тан олди.
Расмий маълумот: ҳижобли кизлар мактабда ҳаммадан яхши ўқийди
Ёш мусулмон қизлар яна бир бор исботламоқдаки, уларнинг бошига ўрайдиган рўмоллари нафақат ўқишда муваффақиятга эришишга халал бермайди, балки билим олиш борасида юқори чўққиларга чиқишш учун стимул ҳам ҳисобланади.
Ҳижоб ҳақида баҳслар
1 февраль куни кўплаб мамлакатларда бундан тўрт йил муқаддам Нью-Йоркда истиқомат қилувчи, Бангладешда туғилиб ўсган Назма Хон таклифи билан белгиланган Бутунжаҳон ҳижоб куни нишонланади. Шу кун арафасида Россияда мамлакат дунёвий муассасаларида, жумладан, мактабларда мусулмонлар либосининг ушбу предмети мақбуллиги ҳақида мунозаралар яна кучайди.
ЖССТ: 462 миллион бола мактабларда қўлини юва олмайди
Ўқув йили бошланиши билан мактаблар янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалиш ҳудудларига айланиши мумкин. Бу дунё бўйлаб жами мактабларнинг 43%ида оддийгина сув билан қўлларни ювиш учун мосламалар йўқлиги билан боғлиқ. Бу ҳақида ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебреисус хабар қилди.
Эмомали Раҳмон: Масжид эмас мактаб қуринглар
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатда масжидлар қураётган фуқароларга мактаб ва касалхоналар қуришга эътибор қаратишни маслаҳат берди, хабар қилади «Фергана». «Охирги йилларда мамлакатда ҳашар усули билан беш мингдан ортиқ масжид қурилди. Ким учун? Катта авлод учун. Давлатдан ҳеч ким ёрдам сўрамади, ўзлари қуришди. Энди эса ўсиб келаётган авлод ҳақида ўйлаш, мактаблар, тиббиёт марказлари қуриш вақти келди ва бунга ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши керак», – деди Рахмон 26 декабрь куни, парламентга мурожаат билан чиқишида.
Идлиб учун кураш: ракеталар мактабга келиб тушди, саккиз киши ҳалок бўлди
Сешанба куни камида саккиз киши, шу жумладан бешта бола, Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган ва бу ерда кўчириб келинган одамлар яширинган мактабга ракета келиб тушганида ҳалок бўлди, хабар қилади кузатувчилари ва мухолифат фаоллари.
Мактаб ўқувчиси бўлган муслима фавқулодда вазият рўй берганда 100 дан ортиқ тенгдошларини қутқариб қолди
Қўшма Штатларда ёш мусулмон қиз ўзининг реакцияси тезлиги туфайли маҳаллий мактаблардан бирида совуқ қурол ва отишма билан боғлиқ вазиятда юздан ортиқ тенгдошлари хавфсизлигини таъминлади. Висконсин штатида 17 яшар мактаб ўқувчиси Дуа Аҳмад Камар Ошкош масжиди эшикларини очди ва ўзи хавфсиз жойга яширинишидан олдин юздан ортиқ болаларни ибодатхонага киритди.
Мусулмонлар мактабида рўй берган ёнғин натижасида 26 та бола ва икки нафар ўқитувчи ҳалок бўлди
Либериядаги мусулмонлар мактабида 28 киши ёнғинда ҳалок бўлди. Уларнинг орасида икки киши ўқитувчи, қолган 26 таси - болалардир. Ёнғин 18 август, чоршанбага ўтар кечаси бошланди. Ёнғин дастлаб масжидга туташ қурилган ётоқхонани қамраб олди. Энди ўн ёшга тўлган болалар бинони тарк эта олмадилар.