Башараси айтиб туради...
Монпелье бизнес мактаби профессори Павел Блаватский июль ойида энг кўп иқтибос келтирилган украиналик иқтисодчига айланди. Сабаб - унинг Economics of Transition and Institutional Change журналида чоп этилган «Собиқ совет мамлакатларида сиёсатчилар семириб ёғ босиб кетиши ва коррупция» мақоласидир.
Грузияда полиция ислоҳотлари: Саакашвили мамлакат йўллардаги порахўрликдан қандай тозалагани ҳақида
Минглаб сайёҳлар Грузиядаги дам олиш ҳақидаги шарҳларида ҳар қандай вақтда Грузия шаҳарлари кўчаларида ўзларини қанчалик қулай ва хавфсиз ҳис қилишлари ҳақида гапиришдан чарчамайдилар. Грузия патрул полицияси имконсиз нарсани амалга оширди - ўнлаб йиллар давомида полициядан қўрқиш ва уни рад этиш шаклланиб келган мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари черковни ҳурмат қилиш билан таққослайдиган даражада ҳурмат ва ишончга эга бўла бошладилар.
«Барселона» собиқ вице-президенти клуб раҳбариятини коррупцияда айблади
Яқинда ўз лавозимидан бўшаган «Барселона» собиқ вице-президенти Эмили Русо клуб раҳбариятини жамоа бюджетини камомадда айблади. Бу ҳақида Sport.es хабар қилади. «Менимча, кимдир клуб кассасидан маблағлар ўғирлаяпти. I3 Ventures компаниясига €1 млн тўланди, ваҳоланки, уларнинг хизматлари бозорда €100 минг туради. Шубҳасизки, бунинг ортида клуб раҳбариятидан кимдир турибди. Айбдорнинг исмини айта олмайман, лекин маълум бир шубҳаларим бор», — деди Русо.
Саудия Арабистонида 300 киши коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
Саудия Арабистонида ваколатларни суиистеъмол қилиш ва жиноий йўллар билан топлиган пулларни қонунийлаштиришда айблаб 298 киши ҳибсга олинди, хабар қилди душанба куни қироллик коррупцияга карши қўмитаси - «Назаха». Қўлга олинган 219 амалдор орасида 8 киши Мудофаа вазирлиги, 29 киши ИИВ, 21 киши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ва икки нафар судья бор.
Коррупцияни мағлуб этиш. Исломий андозалар
Коррупция ҳақида кўп гапирилади, унга қарши курашилади, қонунлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинади, лекин у қандай бўлса, шундайлигича қолавермоқда. Коррупция уни даволаш деярли имконсиз бўлган бутун инсониятнинг касаллигига ўхшайди. Ахир, жисмоний ва ақлий харажатларни талаб қилмайдиган моддий имтиёзлардан воз кечиш қийин.
Малайзия порхўрлар томонидан ўғирланган миллионлаб долларларни қайтармоқда
Малайзия коррупцияга қарши кураш агентлиги шармандали ишларга аралашиб қолган 1MDB давлат фондидан ўғирланган 270 миллион ринггит (65,1 миллион АҚШ доллари) маблағларни қайтариш бўйича суд жараёнини бошлади. Бундан ташқари, агентликнинг фикрига кўра, яна хорижда 5 миллиард доллар атрофида активларни қайтариш мумкин.
Замонавий мусулмонлардаги жоҳилия қолдиқлари
Ислом келиб пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ўрнаклари билан Ҳаққа даъват бошланди. Жоҳилият чекиниб, одамларнинг жон-қонига сингиб кетган жуда кўп жоҳилий урф-одатлар йўқ бўла бошлади. Ислом келгунига қадар Арабистонда ва умуман дунёда кечган замон, давр шу ном билан аталган. Араб тилидаги «нодон бўлди» маъносини англатувчи «жаҳила» феълидан олинган.
ВАҚФ фонди ва Малибу-2
Ассалому алайкум қадрли дўстлар. Жорий йилнинг 22 апрел куни мен Президентимиз Фармони билан ташкил этилган Вақф ҳайрия жамоат фондига бир ночор оилани масаласини кўтариб, фонд раҳбари Искандар Домла Халилов билан учрашгани бордим. Ўзини Шайх Муҳаммад ва Ёрқинжон, деб таниаштирган ҳодимлар умуман раҳбарга яқинлаштирмасликка харакат қилишди.
Қозоғистонда коррупция зиёни ҳақида имомлар маъруза қилади
Қозоғистонда асосий динлар вакиллари муқаддас китоблар нуфузига таянган ҳолда ўз қавмига порахўрликка йўл қўймаслик ҳақида тушунтириб беришга чақирилди. Бу ҳақида «Коррупциясиз одоб-ахлоқли авлод шакллантиришишда руҳонийларнинг роли» давра столи якунлари бўйича коррупцияга қарши кураш ва давлат хизмати ишлари бўйича Агентлик матбуот хизмати хабар қилади.
Ҳадями ёки пора?
Бир рус олигархи Швейцарияда дам ола туриб, Женева кўли атрофидаги боғда беҳосдан жуда кўп миқдордаги (ҳатто унинг учун ҳам!) пули бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Сумкаси эсига тушиб, боғга қайтиб келганида, ҳеч нарсани топа олмайди ва унинг ёнига келган боғбоннинг маслаҳати билан энг яқин полиция маҳкамасига мурожаат қилади. Рус олигархи орадан 10 дақиқа ўтмасдан қимматли сумкасини қучоқлаб турарди. Унинг тубини титкилаб, салмоқлигина америка яшил “долларини” олди ва навбатчи зобитга узатди. Зобит фақатгина 100 долларни олишга рози бўлганлигини кўриб, унинг қанчалик ҳайрон қолганини тасаввур қиляпсизми.