Замонавий маданиятда ширк тарғиботи
Мақола сарлавҳасини ўқиб, хаёлингизга нима фикрлар келди? Балки кимдир ўзига хос хусусиятларга эга бўлган замонавий маданиятнинг ширкка нима алоқаси бор, деб ўйлар? Бошқалар эса, ширк ҳақида умуман гапиришнинг кераги йўқ ва бундан катта муаммо чиқариш ҳам шарт эмас, деб ҳисоблаётгандир?
Замонавий цивилизация нимадан ва қандай қилиб қутқаради?
Лойиҳалар назарияси қоидаларидан бирига кўра, одамлар онгли мавжудот сифатида ҳақиқатда янгилик бўлган ҳеч нарсани ихтиро қила олмайди. Бу дунёда яшаш учун зарур бўлган барча билимларга инсоният аллақачон эришиб бўлган. Лекин барибир, «кашфиёт» ва «ихтиролар» қачонлардир маълум бўлган ёки йўқотилган билимларнинг қайта тикланишидир, «ижодий» меҳнат маҳсули ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлаверади.