Австралиялик имом барча замон уламоларига қарши чиқди
Мусулмон олимлар Сидней масжиди имомининг гўёки исломда май тақиқланмаган, деб айтган фикрларини дарҳол кучли танқид остига олдилар – чунки бу мусулмон олимларининг бу борадаги якдил фикрларига яққол зид келади. «Май ичиш исломда тақиқланмаган дея таъкидлайдиган "фатво" ишончли далилларга асосланмаган, - машҳур ислом олими Ваел Шихабнинг сўзларидан иқтибос келтиради. OnIslam.net.
Бактериялар ахлати
Одамлар узоқ ўтмишдан алкогол тайёрлашни қуйидаги усуллар билан ўрганишган. Улар идишни олиб, унга узум сувини (шарбат) қуйиб, сўнгра идишга ачитқи (дрожж) бактерияларини қўшадилар. Бактериялар эса, ширинликларни жуда яхши кўрадилар. Энди заррабин (микроскоп) ёрдамида бактерияларни кузатамиз: мана бактерия, унинг кўзи, оғзи ва у узум суви таркибидаги ширинликларни, шакарни маза қилиб емоқда, орқаси, думининг остидаги тешикдан эса этил спиртини C2H5OH, бошқача айтганда алкогол моддасини чиқаряпти.