Ким ва нима учун йўқ жойдан «энергетика инқирози»ни юзага келтирди?
2021 йилнинг кузида глобал оммавий ахборот воситаларида айлана бошлаган учинчи энг муҳим мавзу бу ҳамма учун тўсатдан кутилмаганда содир бўлган “энергетика инқирози” мавзуси бўлди. 21 декабрда эса газ тақчиллиги мавзуси умуман асосий мавзуга айланди, чунки Лондон фонд биржаси савдоларида газ нархи 1000 куб метр учун 2000 доллардан ошиб кетди.
Жаҳон саҳнасида учта инқироз юзага келмоқда
“Россиянинг Украинага бостириб кириши” эҳтимоли, Хитойнинг Тайванга босими ва Эрон атом дастури бўйича беқарор музокаралар президент Байден учун қийинчилик туғдиради, дейди The Wall Street Journal муаллифи. Ўқувчилар эса бошқача ўйламоқда. «Бу «инқироз»ларнинг биронтаси АҚШ хавфсизлигига алоқадор эмас» - дейди шарҳловчилардан бири.
«Толибон» - «Афғонистондаги гуманитар инқироз биздан олдин бошланган»
Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати шанба куни Қўшма Штатларни уруш давом этаётган мамлакатда юзага келаётган гуманитар инқирозни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшишга чақирди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.
Афғонистон иқтисодий инқироз ёқасида - БМТ
БМТ вакили пайшанба куни дунёни «Толибон» ҳукумати билан боғлиқ хавотирларга қарамай, Афғонистонга пул кўчиришни давом эттиришга чақирди, акс ҳолда мамлакатда тарихий кўламдаги инқироз юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Мусулмонлар илмда нима учун ортда қолди?
Ислом оламининг XV асргача илмнинг турли тармоқларига қўшган ҳиссаси эътиборни тортади. Буларни "ал-жабир", "кимё" атамаларидан ҳам англаш мумкин. Нафақат илмда, балки санъат, тижорат, сиёсат каби соҳаларда ҳам инкор қилиб бўлмайдиган даражада меҳнатлари сингган. Ҳозирга келиб нима учун ислом олами Европадан илм борасида ортда қолди? Бунинг сабаблари нимада?
Нима учун умматга дарз кетди?
Диёнатли мусулмонлар шаръий илмларни яхши ўзлаштиради, фарзанд тарбиясида ҳам шаръий аҳкомларга алоҳида эътибор қаратади. Бу яхши, албатта. Аммо дунёвий илмларни Исломдан айириш динимизга бегона, умматимизга хос бўлмаган ҳолат! Ислом уммати шаръий илмларсиз ҳаёт кечиролмаганидек, дунёвий илмларсиз ҳам яшай олмайди.
Нега мусулмонлар дунёвий фанларда орқада қолиб кетди?
Эҳтимол, бу мусулмонлар аниқ жавоб топа олмайдиган саволлардан биридир. Бу савол мусулмонларни, айниқса, илмий инқилоб асрида безовта қилади. Илм-фан ва техникада мусулмон бўлмаган мамлакатларнинг тобора тараққий этиб бораётганини кўриб-туриб шуни таъкидлаш жоизки, нафақат Ғарб мамлакатлари, балки мусулмон бўлмаган Осиё ҳам тараққий этиб бормоқда - мусулмонлар шу аснода қанчалик орқада қолаётганини тобора англаб етмоқда.
Ислом элиталарининг инқирози
Мусулмонлар учун бу ҳақида XX асрдан бошлаб гапирилаётган, ислом умматида давом этаётган, аммо унинг илдизлари узоқ асрларга бориб тақаладиган инқироздан кўра долзарб ва оғриқли мавзу бўлмаса керак. Бу инқироз кўп омилли ва баъзи маънода ҳатто тизимли эканлиги кўриниб турибди.
Католик Польшанинг куни битдими? Черков инқирози нимага олиб келади
Католик черкови инқирозга юз тутди. Черковнинг ахлоқий нуфуз сифатидаги қиёфаси кўз ўнгимизда парчаланиб бормоқда. Польша - "католик" таърифи унга нисбатан худди “яшил” сўзи “ўт” сўзига боғлиқ бўлганидай узоқ вақтдан бери боғлиқ бўлган мамлакат ҳам истисно эмас. Черковга ишончсизлигининг ўсишига, қанчалик ғалати бўлмасин, унинг ўз сафларида тартибни ўрнатишга уринишлари сабаб бўлмоқда.
ЖССТ: COVID-19 инқироз поёнига етишга ҳали йироқ
ЖССТ бош директори бўлинган дунё «вирус тарқалишига хизмат қилиши»дан огоҳлантирди. COVID-19 инқироз поёнига етишга ҳали йироқ, энг қўрқинчлиси ҳали олдинда, деб баёнот берди душанба куни ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.