Мянма Аракана мусулмонларини интернетга уланиш имкониятидан маҳрум қилди
Мянма ҳукумати исёнчи Ракхайн штатида (Аракан) яшовчи бир миллиондан ортиқ одамни интернетга уланишдан маҳрум қилди. Қувғиндаги роҳинжа этник гуруҳи мусулмонлари айннан шу минтақада яшайди. Ракхайн штатида интернетни блокировка қилиш камида 21 июндан бери давом этмоқда.
Тожик «уламоси» интернетни «аср вабоси» деб атади
Тожикистонда интернет қимматлашган бир пайтда қиммат интернет аҳоли соғлиғига хизмат қилади, деб таъкидлайдиган амалдорларнинг фикр «дурдоналари»дан фикр билдириш борасида «уламо»лар ҳам ортда қолмаяпти. Аввалроқ диний адоват уйғотганлиги учун судланган тожикистонлик имом Эшони Сирожиддин (Сирожиддин Абдурахмонов) одамларни интернетдан воз кечишга чақирди. Унинг мурожаати... интернетда (сюрпиз!) ҳукумат тарафдори бўлган YouTube «Ошикони ватан» каналида эълон қилинди.
Интернетдаги троллар кимлар?
Трол ўзи аслида ким? Бундай саволлар кўпинча интернетдан фаол фойдаланиладиган, лекин ижтимоий тармоқлар, чатлар, форумлар ва бошқа эркин мулоқот жойларида кам ўтирадиган шахсларда юзага келиши мумкин. Аммо, мазкур жойларда кўп ўтирадиганлар тролар ким эканлигини жуда яхши биладилар. Таниб қолдилар.
БМТ интернетда анонимлик ва шифрлашни инсон ҳуқуқлари қаторига киритди
Пайшанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши интернетда анонимлик ва шифрлашга бағишланган мажлис ҳисоботини тақдим этди. Ҳужжатдан келиб чиқадиган асосий хулоса: интернетдан аноним фойдаланиш ҳамда коммуникация воситалари ва шахсий маълумотларни шифрлашдан фойдаланиш имконияти инсон ҳуқуқлари сифатида баҳоланиши зарур.
РФда интернет устидан тўлиқ назоратга яна бир қадам қолди
Депутатлар Клишас ва Луговойнинг лойиҳаси деб эълон килинган Россия интернетини изоляция қилиш тўғрисида қонун РФ Давлат Думаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу Кремлнинг истеъфодаги «куларнг кардинали» Вячеслав Сурковннинг мақоласи эълон қилинган куннинг эртасига қабул қилингани рамзий ва қонуний бўлиб, бу мақолада у жаҳон майдонида путинча режим учун ноу-хау сифатида айнан интернетни тартибга солишни айтиб ўтди.
Эрон президенти интернетга уланиш бўйича қарорни танқид қилди
Эрон президенти Ҳасан Рухоний мамлакатда интернетга уланишнинг чекланишини ҳақидаги қарорни танқид қилиб чиқди. «Кўплаб ижтимоий тармоқлар ва сайтларга уланишни чегаралаб, биз хатога йўл қўйдик. Биз Аллоҳдан ваколатлар олганмиз ва ердаги одамлар ҳақида фармойишлар чиқара олишимиз мумкин деб ўйлаймиз», - деди Рухоний Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Муҳаммад Жавод Азерий Жехромий ва маҳкама ходимлари билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда.