Европа Иттифоқи спикери Европа имомлар институти ташкил килишга чақирмоқда
Европа Кенгаши Президенти Шарл Мишел душанба куни имомлар тайёрлаш бўйича Европа институти ташкил этилишини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда у ўтган ҳафта Венадаги ҳужум қурбонлари хотирасини ёд олиш учун Австрияга ташриф буюрганида маълум қилган.
Имомлар Италиядаги қамоқхоналарга кириш имконига эга бўлди
Италия ҳукумати ва маҳаллий мусулмон ташкилотлари раҳбарияти томонидан имзоланган меморандум имомларга Исломга эътиқод қиладиган маҳбуслар билан ишлашга имкон беради. Ушбу келишув натижасида имомлар ваъз қилишлари, мусулмон маҳбуслари динининг асосларини ўргатишлари мумкин бўлади, деб хабар беради ArabNews.
Танқидни нима учун ёмон кўрамиз?
Танқид ислоҳотнинг биринчи қадами эканини биласизми?! Танқидсиз деярли ислоҳот бўлмаслигини биласизми?! Танқидни ёмон кўрадиган жамият ҳам аслида танқид асосида шаклланиб барпо бўлганини биласмизми?!.
Олимларни обрўсизлантириш режалаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда
Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб оламида ҳам бор. Афтидан, бу иш атайин, режали қилинаётир. Ахборот уруши ичида бундай режани амалга ошириш анча осон кечмоқда.
Имомларга никоҳлар қайд қилиш мажбурияти юкланди
Энди имомлар Ислом меъёрлари бўйича тузган барча никоҳларини қайд қилиб боради, хабар қилади Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси матубот-хизмати. Муфтий Максат Токтомушев Чуй вилояти ва ал-Сарахсий республика марказий масжиди имомларига қайд қилиш журнали ҳақида гапириб берди.
Имомлардан маломатларни кўтариш
Албатта, ҳамду санолар Аллоҳникидир! Биз У зотни мақтаймиз. У зотдан мадад ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ва амалимиз ёмонликларидан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Яна гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва расулидир.
Тожикистонда имомларга экстремизм ҳақида спектакл намойиш этилди
Душанбе шаҳрида имомлар ўз оилалари билан биргаликда халқаро террорчи ташкилотлар таъсирига учраган тожикистонликлар ҳақида ҳикоя қиладиган «Гумрохон» («Гумроҳлар») спектакли намойиш этилди. Республика ҳукумати ҳузуридаги Дин, урф-одатлар, анъаналар ва маросимларни тартибга солиш Қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим сўзларига ҳавола қилган ҳолда хабар беради "Ахбор".
Қирғизистонда имомлар аттестациядан ўтказилади
Қирғизистонда 2647 та масжид, 107 та мадрасае, 10 та ислом институти мавжуд бўлиб, 2800 га яқин имом фаолият юритади. Қирғизистон имомлари қайта аттестациядан ўтади, бу ҳақида Диний ишлар бўйича Давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешов шу ҳақида хабар берди.