Миллионлаб хитойликлар уйғурларнинг оилаларига кириб олди
Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди. «Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», - изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.
АҚШ мусулмонларга зулм қилингани учун Хитойга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин
14 ноябрь куни, АҚШ Конгрессида Хитойга нисбатан мамлакатнинг Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон-уйғурларга зулм қилингани учун санкциялар жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилади.
Исроилнинг тўхтамаётган зулми
Исроил томонидан амалга оширилган сўнгги оммавий қирғинлар ва вайронагарчиликлар – биз уларнинг ўтмишдаги юзлаб оммавий қирғинлар орасида ҳисоб бўйича нечанчи эканлигини ҳам билмаймиз – ўтган якшанба, 11 ноябрдан бошлаб давом этмоқда.
Қозоннинг қулаши
1552 йил 15 октябрь куни (эски ҳисоб бўйича 2 октябрь) Иван Грозний қўшинларининг кўп ойлик қамалидан сўнг Қозон қулади. Ушбу воқеага турлича муносабатда бўлиш мумкин, бироқ бу воқеа Шимолий Евросиё тарихида бундан кейин келадиган кўплаб асрларга татийдиган бурилиш нуқтаси бўлганини инкор этиб бўлмайди. Москва князлиги илк бор ўзга тилда сўзлашувчи ва ўзга динга эътиқод қилувчи элатлар яшайдиган ерларни ўзига қўшиб олди.
Хитой исломни «синификация» қилиш истагида
Хитой расмий шахслари Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида, Шинжон минтақасида динни синицизация (синификация) қилиш сиёсати «этник бирдамлик ва диний уйғунлик» манфаатларида давом эттирилиши ҳақида маълум қилди. Хатой давлат ахборот агентлиги коммунистик партия департаментларидан бирининг раҳбари Ю Куан сўзларини келтириб ўтди, унга кўра партия дин масалалари устидан раҳбарлик қилиши лозим эканлиги тасдиқланди.
Хитой махсус хизматлари уйғур мусулмонларни бутун дунё бўйлаб таъқиб қилмоқда
Муҳожирликда яшаётган уйғур мусулмонлари Бирлашган Араб Амирликларида махсус хизмат ходимлари томонидан ҳибсга олинган ўз ватандошларининг тақдири борасида ташвиш билдирдилар.
Мусулмон Абудуджилили Супининг оиласи Супи муаззинлик қилаётган Шаржа шаҳридаги масжиддан чиқишда қўлга олинганини айтди, деб хабар беради Al Jazeera.