«17 ёшгача бўлган қизлар орасида 50 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди», - Иқбол Мирзо
Олий Мажлисда ўзбек ёшлари муаммолари муҳокама қилинди. Ёшлар иттифоқига ёш авлоднинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш топширилди. Ёзувчи Иқбол Мирзо муҳокама пайти 17 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳомиладорлик бўйича статистика маълумотларини келтириб ўтди. Ёзувчининг сўзларига кўра, бу ёқимсиз рақамлар йилдан-йилга ўсмоқда.
Никоҳ ёшини ошириш ҳақида ҳужжат кучга киргандан кейин қайси ҳолатларда қиз бола 17 ёшида турмушга чиқиши мумкин?
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда кизлар учун никоҳ ёшини ошириш ҳақида қонун кучга киради. Ушбу қонун Олий Мажлис депутатлари томонидан маъқулланди. Қонун кучга киргач, қизлар фақат 18 ёшдан турмушга чиқиши мумкин бўлади. Аввалроқ қизларнинг турмушгча чиқиш ёши 17 шни ташкил қиларди.
Собиқ канцлер Герхард Шредер Жанубий Кореяда зино учун судга берилди
"Герхард Шредер Жанубий Кореяда зино учун судга берилди. Шредернинг турмуш ўртоғи Со Ёе Шредер-Кимнинг собиқ эри таъкидлашича, собиқ канцлер унинг хотини билан ҳали ажрашмаган пайтлари дон олишиб юрган ва бу уларнинг ажрашишига сабаб бўлган", - хабар қилади The Telegraph.
Рухсат берилмаган муносабатларни қандай тўхтатиш мумкин?
Бу дунёда бизни ҳар тарафдан кўнгил суст келадиган нарсалар, васвасалар ўраб туради, уларнинг орасида бартараф қилиш энг қийин бўлгани бу – тақиқланган алоқалардир. Мусулмонлар учун бу ҳозирги кундаги энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири. Хусусан, АҚШ олий таълим муассасалари бўйича статистика маълумотларига кўра, талаба йигитларнинг 57%и ва талаба қизларнинг 48%и никоҳдан олдинги жинсий алоқалар қилиш ҳақида маълум қилади.
Ал-иффа (иффат): рухсат этилганни севиш ва гуноҳдан нафратланиш
Бу ҳаётда гуноҳ ҳаракатлардан тийилиб туриш нариги дунёда уларнинг оқибатларидан азоб тортишдан кўра енгилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз...» (Аҳқоф сураси, 20).
Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари ошди
Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари ошмоқда. Бу ҳақида фуқаролар ўзини-ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши хабар қилади. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давмида бутун республика бўйлаб вояга етмаган қизлар орасида 46 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 32 тани ташкил қилганди.
Оила бузилишининг муҳим омили
Россия аҳолисининг ярмига (52%) кўра, эр-хотин орасидаги хиёнат оилаларни вайрон қиладиган энг кучли омил экан. Бу ҳақида бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказ тарафидан ўтказилган тадқиқотлар гувоҳлик беради. (ВЦИОМ).
Бу ҳасратли рўйхатда ичкибозликка муккасидан кетиш (45%) иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринни эса гиёҳвандлик воситаларига қарамлик эгаллаган (31%).
Хиёнат кўчасидаги Европа
Парижликларнинг ярмидан кўпи (яъни, деярли 52 фоизи) ўз турмуш ўртоқларига хиёнат қилиб туришини тан олдилар. Хиёнат кўчасига кирувчи французларнинг аксарияти мамлакатга келган саёҳлар орасидан топишни мақул кўришар экан. Бу маълумотларни “Халқаро эркак ва аёллар танишуви иши билан шуғулланувчи Gleeden жамияти”, эълон қилди.
Қозоғистон ўсмирларига бепул презервативлар керак эмиш
Қозоғистон ўсмирларига бепул презервативлар ва ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган таблеткалар керак. Тўғри, бунга бюджетдан катта маблағлар талаб қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳозирча шунча пулни қаердан олишни билишмаяпти. Шу билан бир пайтда, мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўсирлар амалда ўзини ҳеч қандай воситалар билан ҳимоя қилмаяпти экан. Оқибатда нафақат исталмаган ҳомиладорлик ҳолатлари, балки ОИВ юқтириш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.
Фоҳишабозлик тарихидан
Фоҳишаликнинг тарқалиш миқёси бутун дунёни хавотирга солмоқда. Масалан, Москва шаҳрининг ўзида кунига йигирма мингдан ошиқ фоҳишалар ўзларини сотадилар. АҚШда ярим миллионга яқин профессионал фоҳишалар бўлса, Нидерландия ва Францияда эса йигирма мингдан ошиқ фоҳишалар бор...