Показать содержимое по тегу: залолат
08.01.2019 02:41
Қуръонийлар нимага ҳақни ботилга аралаштирасизлар?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фирқа, оқим, тариқатлар
Охирги йилларда мусулмонлар орасида шартли равишда қуръонийлар деб аталувчи хавфли тенденцияси тарқалаётган бўлиб, у Қуръонни эркин, (нақлдан ташқари) ақл билан (рационал) шарҳлашга уринишдан иборат бўлган бидъатдир. Қуръонийларнинг асосий ғояси ва шиорига кўра, турлича таснифланиши мумкин бўлган ҳадислар (саҳиҳ, заиф, мавзу (тўқима)) турли хил мусулмонларнинг гуруҳ, оқим ва фирқалари орасида келишмовчиликлар предмети ҳисобланармиш.