close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: журналист
16.07.2019 12:44

Сомалида Кисмайо порт шаҳрида жойлашган меҳмонхонага террорчилар тарафидан уюштирилган ҳужум пайтида шу ерда туғилиб ўсган Канадалик муслима журналист аёл ҳалок бўлди. 43 яшар Худан Налайе аш-Шабаб жангариларининг ҳужум қилган пайт учинчи фарзандига ҳомиладор эди. Налайе билан бирга унинг турмуш ўртоғи, Фарид Жама Сулейман ҳам ҳалок бўлди, деб хабар қилади Al Jazeera.

17.06.2019 12:18

Доғистоннинг «Черновик» газетаси «Дин» бўлими муҳаррири, машҳур журналист Абдулмумин Гаджиевдан экстремизмни молиялаштиришдаги айбловни олиб ташлаш ва «одамлар тақдирини синдирадиган жиноят ишлари ўйлаб топадиган» шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилиб чиқди. Бу ҳақида нашр сайтида айтилади.

12.11.2018 03:54

Саудиялик журналист ва блоггер Турки бин Абдулазиз Жассир қамоқда қийноқлар оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради New Khaleej. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларга ҳавола қилган ҳолда, янгиликлар сайтининг хабар беришича, ал-Жассир Саудия Арабистони ҳукумати у Twitter да Саудия Арабистони ҳукумат ва қирол оиласи томонидан амалга оширган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар очиб ташланган Kashkool никини юритиши ҳақида маълум қилганидан сўнг ҳибсга олинган ва қийноққа солинган эди.

20.10.2018 14:28

Саудия ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Хашукджининг ўлимида валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг маслаҳатчиси ва Саудия разведкаси ходими – генерал Аҳмад Ассирийни айблаш ниятида, дея хабар беради The New York Times ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда.

19.10.2018 14:22

Туркия оммавий ахборот воситалари саудиялик мухолиф журналист Жамол Хашукджи ҳаётининг сўнгги дамлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади «MK.ru».Туркиялик журналистлар саудиялик ҳамкасбларининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонасида шафқатсизларча ўлдирилганини таъкидламоқда. Улар дипломатик миссия биносидан ёзиб олинган аудиоёзувни ўрганишга муваффақ бўлди.

17.10.2018 11:14

Саудия Арабистони Истанбул шаҳридаги бош консулхонага кириб кетганидан сўнг ғойиб бўлган оппозициячи журналист Жамол Хашукджининг ўлимини расман тан олади. Американинг CNN телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар беришича, Саудия ҳукумати Хашукджининг ўлими «режа бўйича кетмаган сўроқ» натижасида рўй берганини маълум қилиш ниятида.

17.10.2018 11:03

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида турк полицияси саудиялик йўқолиб қолган журналист Жамол Хашукджи ўлдирилганини исботлайдиган қатор далиллар топди. NTV телеканалининг хабар қилишича, ўтган тунда турк мутахассислари консулхона ҳовлисидаги тупроқдан намуна олдилар, шунингдек, бино ичида қон изларини қидириш учун ультрафиолет нуридан фойдаландилар. 

17.10.2018 10:16

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд октябрь ойининг бошида йўқолиб қолган саудиялик журналист Жамол Хашукджи ҳақидаги иш бўйича биринчи марта сўз очди. SPA агентлигининг маълум қилишича, Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда қирол унга журналистнинг ғойиб бўлганлигини тергов қилиш билан шуғулланадиган қўшма гуруҳ ташкил қилишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

09.10.2018 23:25

Туркия ҳукумати Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига кириб кетганидан сўнг йўқолиб қолган машҳур саудиялик журналист Жамол Хашокжи ўлдирилган деб ҳисоблайди. «Турк полициясининг дастлабки баҳоси шундан иборатки, жаноб Хашокджи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase