«Арманлар геноциди» ҳақида
Арманларнинг милодий 1915 йилдаги қатли оми (геноциди) ҳақидаги туркларнинг масъулияти борасида бир қанча пойтахт шаҳарлар қилаётган ана шу ёвуз ҳамлани ва жадал суръат билан кўтарилиб бораётган ана шу бақириқларни биз кўриб кузатиб турибмиз.
Президент Эрдўған яна Францияни хижолатда қолдирди
Макрон билан учрашув пайти мен унга дедим: Сен бу масалаларда ҳали ёшсан, сизларнинг Жазоирдаги ҳарбий жиноятларингиз ҳақида жуда яхши биламиз, шунингдек, Руанда давлатидаги ҳарбий жиноятларингиз ҳақида ҳам биламиз, Африкадаги бутун бошли халқни қириб ташлаб, кейин вертолётларда у ердан олмослар олиб кетиш учун қўнганингизни ҳам биламиз.
«Геноцид куни»: Бангладешда роҳинжа оммавий митингга тўпланди
Минглаб роҳинжа қочқинлари Бангладешда ўз чиқишларининг иккинчи йиллигини нишонладилар, улар биргаликда митинг ва ибодат учун йиғилдилар, шунингдек, Мьянмага қайтишга рози бўлишларидан олдин уларга фуқаролик ва бошқа ҳуқуқларни берилишини талаб қилдилар.
«Буддавий Бин Ладен» умрбод қамоққа ўтиради, лекин мусулмонлар геноциди учун эмас
«Буддавий Бин Ладен» Мянмада қидирилмоқда. Мамлакат суди Ашина Виратхуни ҳибсга олишга ордер берди. Роҳиб оддий бирмаликлар орасида мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган нутқлари билан машҳур. Сезиларли даражада айнан у туфайли рохижа озчилигига қарши кампания даҳшатли шакл ва миқёсда ривожланди. Унга ҳозир умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда, фақат мусулмонлар геноциди учун эмас.
Руандадаги геноцид оммавий равишда Исломни қабул қилишга олиб келгани ҳақида
Руанда мамлакатидаги геноцид вақтида бир гуруҳ мусулмонлар фаол фуқаролик позициясини эгалладилар ва уларнинг қарашлари бир пайтлар Африкадаги энг католик мамлакат бўлган Руандада минглаб маҳаллий аҳолининг исломни қабул қилишига мотивация бўлди.
Мусулмонлар геноцидини инкор қилиш жиноятга айланиши мумкин
Сербия Бош вазири Ана Брнабич DeutscheWelle га берган интервьюда Сребреницадаги қонхўрлик геноцид ҳисобланмайди, деб айтганида боснияликлар ҳайрон қолмади. Геноцидни инкор қилиш 1995 йил, яъни геноцид рўй берган пайтдаёқ бошланганди, лекин охирги пайтларда, кўпчиликнинг қайд этишича, Сребреницада мусулмонлар геноцидини инкор қилиш Сербия сиёсатчилари ва академиклар доирасида тобора кенг тарқалмоқда.
Қизил кхмерлар мусулмонларга қарши геноцидни амалга оширган
Камбоджа «қизил кхмерлар» режими 1975-1979 йиллар террористик бошқарув давомида «геноцид» амалга оширган – Камбоджада ҳарбий жиноятлар бўйича суд жума куни шуни тан олди. Бу қарорни тарихий қарор деб аташ мумкин. «Иккинчи рақамли оға» Нуон Чеа (92 ёш) ва Кхиеу Сампхан, (87 ёш) Жанубий-Шарқий Осиёда бу мамлакатни шафқатсизлик билан бошқарган коммунистик партиянинг ҳозирги кунда тирик бўлган сўнгги етакчиларидир.
Мьянмада мусулмонларга қарши геноцид ҳозир ҳам давом этмоқда
БМТ терговчиларининг фикрига кўра, Мьянмада рохинья мусулмон халқига қарши геноцид аввалгидек давом этмоқда ва бу мамлакат ҳукумати демократик жамият барпо этиш ҳақида умуман қизиқмаяпти. Мьянма бўйича далилларни аниқлаш БМТ комиссияси раиси Марзуки Дарусманнинг маълум қилишича, ўтган йил рўй берган қонли «тозалаш»лардан кейин ҳам мамлакатда қолган 250 минг кишидан 400 минг кишигача бўлган рохинья мусулмонлари ҳамон кучли қатағонга дуч келмоқда.