Намангандаги тергов изоляторида аёл киши вафот этди
Наманган вилоят ИИБ олтинчи сонли тергов изоляторида аёл киши вафот этди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар қилади. 43 яшар Шоҳиста.М 22 октябрь куни соат тахминан 02:30 да вафот этди. Аёл фирибгарлик ҳолати бўйича қамоққа олинганди. У авваллари ҳам 168-модда бўйича (фирибгарлик) айбдор деб топилган.
Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли тўсатдан юрак хуружидан вафот этди
Мисрнинг марҳум президенти Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни, кеч оқшомда, тўсатдан юрак хуружидан вафот этди, деб хабар қилди Anadolu агентлиги оиладаги манбага ҳавола қилган ҳолда. Манбаларнинг хабар беришича, йигирма ёшдан сал ошган Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни мамлакат пойтахтининг жануби-ғарбидаги Гизада Оазис касалхонасида вафот этди. Инсультга нима сабабчи бўлганлиги ҳанузгача номаълум. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Қуръон таржимони бўлган ягона аёл вафот этди
Россиялик таржимон ва мусулмон жамоат арбоби Иман Валерия Порохова вафот этди. Бу ҳақида «Спросите у Расула» telegram канали хабар қилди. Аёл 79 ёшида вафот этди. Порохова Қуръоннинг рус тилига шеърий тарздаги ва каноник саналган ягона маънолар таржимаси муаллифи ҳисобланади.
Сайёрамизнинг энг бадавлат одамларидан бири вафот этди
АҚШ да дунёнинг энг бой кишилардан бири вафот этди. Дэвид Кох 79 ёшида оламдан кўз юмди. Кох Forbes маълумотларига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 11-ўринда турарди. Ўтган йили Дэвид Кохнинг капитали 50,5 млрд долларга тенг бўлганди.
Маккада 90 яшар ислом уламоси вафот этди
Саудия Арабистонида қиролликка ҳаж сафарига келган индонезиялик нуфузли мусулмон уламоси вафот этди. Ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган 90 яшар шайх Зубайр кеча оқшом Маккада вафот этди. Шайхнинг вафот этганлигини унинг ўғли, Марказий Ява губернатори ўринбосари Тож Ясин ҳам тасдиқлади, хабар қилади The Jakarta Post.
Араб шайхининг ўғли айш-ишратдан (оргия) кейин вафот этди
Бирлашган Араб Амирликларида Холид ал-Қосимий – ғарбда машҳур бўлган стилист-дизайнер, таниқли бренд асосчиси ва мамлакат минтақаларидан бири амирининг ўғли дафн этилди. Британия ОАВ хабар беришича, ўимидан олдин у айш-ишрат ва пала-партиш жинсий алоқалар билан жўшқин оқшом ўтказган улфатлари билан бирга гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилган.
Саудиялик машҳур имом қамоқда вафот этди
Саудия Арабистонидан Мадина шаҳридаги Пайғамбар масжидида хизмат қилган машҳур имомнинг озодликдан маҳрум қилиш жойларида вафот этганлиги ҳақида хабарлар келмоқда. Шайх Аҳмад Ал-Амарий, Мадина университети Қуръон коллежининг собиқ раҳбари, ўтган якшанба куни – қамоққа олинганидан 5 ой ўтиб вафот этди, хабар беради Al Jazeera.
Абдулатиф махдум вафот қилди
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Наманганлик уламолардан Абдуллатифхон хожи домла вафот этибдилар. Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин! Яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин! Омин! Жаноза бугун пешин намозидан сўнг "Шайх Эшон" жомеъ масжидида ўқиларкан.
Таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов вафот этди
Бугун, юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз, таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов 70 ёшда вафот этди.
Саудиянинг турмасида таниқли олим вафот қилди
Саудия Арабистони турмасида таниқли олим ва даъватчи шайх Сафар Хавалий вафот қилди. Бу ҳақдаги хабар "Виждон маҳбуслари" деб номланган ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳининг твиттер саҳифасида тарқалди.