АҚШ Хитойнинг юрагига зарба беради
Бўлажак Олимпиада нафақат Хитой учун, балки шахсан Си учун ҳам катта аҳамиятга эга. АҚШдан сўнг Австралия ҳам Пекин Олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилди. Нима учун бойкот жуда ғалати характерга эга, Хитой бу бойкот иштирокчиларига қарши қандай жавоб чоралари кўради ва нима учун Вашингтон Хитой билан узоқ қарама-қаршиликнинг бу босқичини бой беради?
Мусулмонлар Исломни ҳақорат қилган сериал туфайли МТСни бойкот қилишди
Мусулмонлар "Онамнинг пингвинлари" телесериалида жойнамоз ва қурбонликларни масхаралагани учун МТС мобил операторига бойкот эълон қилди. Бу ҳақида видео ва хабарлар турли мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек, YouTube да ҳам мавжуд.
Мусулмонларга қарши репрессиялар Пекин Олимпиадасини бойкот қилиш учун асос бўлди
2022 йил Пекинда қишки Олимпиада ва Параолимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. 180 та инсон ҳуқуқлари ташкилотини ўз ичига олган коалиция уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ва уларга қарши оммавий репрессияларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш мақсадида ушбу спорт тадбирларини бойкот қилиш таклифи билан чиқди, дея хабар бермоқда «Лента.ру».
Эрдўған Туркия фуқароларини француз товарларини харид килмасликка чақирди
Ўз навбатида, Еврокомиссия биронта ислом мамлакати ҳозирча Франция товарларига бойкот жорий қилмаганлигини айтди. "Францияда "турк товарларини сотиб олманг" деганидек, мен ҳам ўз миллатимга мурожаат киламан. Француз товарларини сотиб олманг", - деди президент Анқарада сўзга чиққан вактида.
Париж мусулмон мамлакатлардан Францияга қарши бойкотни тўхтатишни талаб қилди
Франция Ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатлар француз маҳсулотларига нисбатан эълон қилган бойкотга даъватларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Вазирлик бундай ҳаракатларни бефойда деб атади.
АҚШ ирқчилик сабабли Facebook ни бойкот қилишга чақирмоқда
АҚШда Facebook ижтимоий тармоғига бойкот эълон қилиш ташаббускорлари буни келажакда ҳам давом эттириш ниятида, чунки ижтимоий тармоқ Америка инсон ҳуқуқлари ташкилотлари талабларини бажаришдан бош тортмоқда. Free Press пресс-релизида айтилишича: " Facebook бизнинг талабларимизни жиддий қабул қилмагунча биз бойкотни кенгайтиришда давом этамиз".
Мусулмон мамлакатлар Хитой товарларини бойкот қилишга маънавий жиҳатдан мажбурлар
Мусулмон мамлакатлар Шарқий Туркистонда уйғурларнинг таъқиб қилиниши муносабати билан Хитой товарларини бойкот қилиш ташаббуси билан чиқишлари лозим – шундай даъват билан чиқди Малайзлиялик нуфузли исломий етакчи Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мусулмон дунёси саммитида.
Мусулмонлар бойкоти Хитойни уйғурларга қарши қатағонига чек қўйиши мумкин
Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатларнинг биронта етакчиси холокостдан кейин диний озчиликни индустриал миқёсда энг йирик таъқиб қилиш саналган Шинжонда уйғурларга қарши геноцидга қарши чиқмаганлиги оддий мусулмонларни Хитойдаги 12 миллион биродарлар ва опа-сингилларга ёрдам бериш учун нима қилиш мумкин деб савол беришга мажбур қилмоқда.
Саудия Туркия курортларини бойкот қилишга ҳаракат қиляпти
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқларида қироллик аҳолисини Туркия курортларида дам олишдан воз кечишга даъват қиладиган кенг кўламли кампания бошланди. Бунга Туркия ҳукумати томонидан ар Риёдга мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши туфайли кўрсатилаётган босим сабабчи бўлди.