АҚШ Туркманистоннинг Саудия Арабистонига айланиши нишоналарини кўрди
Ҳуқуқ ҳимоячилари полиция автомобиль ҳайдаб кетаётган аёлларни оммавий равишда тўхатиб, турли баҳоналар билан уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўяётган Туркманистонда автоҳаваскорлар ҳуқуқларининг чекланишидан хавотирга тушган. «Озодлик Радиоси»нинг маълумотларига кўра, охирги пайтларда мамлакат пойтахти Ашхободда йўлларда оммавий текширувлар бошланди. Бунда полиция асосан аёлларни тўхтатмоқда.
Мусулмонлар аёлларни европаликлардан кўра юқорироқ баҳолайдилар
Ўз ҳуқуқлари борасида мусулмон оиласидаги аёлдан кўра яхшироқ таъминланган ва ҳимояланган аёл йўқ. Чунки эркакларга ўз аёли ва оиласини моддий жиҳатдан тўлиқ таъминлаш муқаддас Қуръони Каримда буюрилган. Агар ўспирин ёки эркак киши ўз оиласининг яшаши учун ҳеч бўлмаса энг оддий шароитларни яратиб бера олмайдиган бўлса, у ҳолда ўзини ва бўлғуси аёлини тиланчилик ва қулчилик қисматига дучор қилмагани маъқул. Ўзининг уйланиш ниятини ошкор қилар экан, ёш йигит жамият олдида ўзининг фақат жисмоний-биологик жиҳатдан эмас, балки яна ҳам муҳимроғи - ижтимоий, моддий ва фуқаролик жиҳатдан ҳам вояга етганлигини таъкидлайди.
Аёллар ишлари бўйича вазир муслималарни таҳқирлади
Канаданинг Квебек провинциясида янги тайинланган аёллар ишлари бўйича вазир ҳижоб жабр-зулм рамзи деб атаб, катта жанжалга сабаб бўлди. Янги лавозимга тайинланганидан сўнг журналистлар билан мулоқот пайтида Изабель Шарест рўмол бу «аёллар ўраб юришига арзимайдиган нарса» деб айтди.
Аёлларнинг онлайн-мунозараларда иштирок этиши ҳақида фатво
Савол: «Мусулмон аёлларга эркак мусулмонлар ҳам шарҳлар қолдирадиган веб-сайтларда дин ва сиёсатни муҳокама қилишда иштирок этишга рухсат бериладими? Шахсиё ёзишмалар орқали эас, балки барча интернет фойдаланувчилари учун очиқ бўлган оммавий мунозаралар шаклида биродарлар билан фикр алмашиниш кўзда тутилмоқда».
Замонавий феминизм
Ғарбда аёллар тенг ҳуқуқлилиги (феминизм) учун олиб борилган узоқ курашлар аёлларга бахт-саодат, ҳуррият, оилавий фароғат ўрнига чексиз кулфат, бахтиқаролик, оналик саодатидан мосуволик ва хўрлик олиб келганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Деярли ҳар куни ОАВларда жинслар тенг бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳали ҳам эшитиб турамиз.
Нима учун аёллар итоатсиз?
Ҳозирги кунда эркаклардан уларнинг аёллари оилавий ҳаётда итоатсизлик қилаётгани, қулоқ солмаётгани ва ўзбошимчалик қилаётгани, бу эса эр-хотин ўртасида тез-тез жанжалларга олиб келишидан шикоят қилмоқда. Бу, шубҳасизки, никоҳ ришталари узилишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Оилани бузадиган ҳамма нарса – унга қарши курашиш лозим бўлган ёвузликдир.
Бошқа пайғамбарлар давридаги ҳижоб
Ўзининг “Ҳижоб яҳудийлар ва христианларнинг анъаналарида” деб номланган китобида раввин (яҳудийлар руҳонийси) – доктор Менахим М. Брайер, илгариги раввинлар томонидан ёзилган китобларга асосланган ҳолда, яҳудий жамиятидаги аёллар фақат кўзидан ташқари бутун юзини беркитиб ҳижоб (ниқоб) кийган давр бўлганлигини айтади (Menachem M. Brayer, The Jewish Woman in Rabbinic Literature: A Psychosocila Perspective (Hoboken, N.; Ktav Publishing House, 1986) стр. 223).
Европа, Атеизм ва Аёллар
Европада зўравонлик авж олмоқда. Европа иттифоқида истиқомат қиладиган учдан бир аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликлар қурбони бўлган. Бу Европа фундаментал ҳуқуқлар агентлиги тарафидан тақдим қилинган маълумотлардир. Улар 42 минг аёллар орасида сўровнома ўтказган ва Европа бўйича натижаларни кўриб хайратда қолган: Европа иттифоқи мамлакатларида 62 миллион аёл зўравонлик қурбони бўлишган.
Қалбан ва жисман ялонғочлашаётган аёлларимиз хусусида
Қозоқ интернет олами Instagram-модел ҳисобланган Айжон Байзақованинг қилиқларидан ларзага келди. Маълум бўлишича, ички ва баъзан кийимсиз ҳам тушган расмлари билан танилган, янги йил кечаси тунги клубда пул учун кийимларни ечиш бўйича мусобақа ўтказган бу қиз олдин намозхон бўлган экан. Бу қизнинг нега бунчалик ўзгариб кетгани ҳақида интернетда баҳслар тинмаётир.
Муслималарга қарши уруш
Ислом лашкари ўрта ер денгизи мамлакатларини фатҳ қилган кун буюк ва бахтли кун бўлди. Мусулмонларнинг шодликдан кўзлари ёшларга тўлди. Аллоҳ уларга кутмаган жойларидан нусрат ва ғалаба насиб этган эди...