close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: алАқсо
31.05.2020 16:56

31 май, якшанба куни эрталаб, юзлаб мусулмонлар Қуддуснинг эски шаҳар қисмидаги ал-Ақсо масжидига киришига рухсат этилди. Масжидни очиш ҳақида қарор Қуддус ВАҚФи томонидан Исроил ҳукумати билан келишувга кўра қабул қилинди. Масжид очилишидан олдин унинг биноси ва яқин атрофдаги ҳудудлар дезинфекция қилинди.

05.04.2020 14:13

«Ал-монитор» халқаро интернет портали исроиллик вазир, ултра-ортодоксал яҳудий Яков Лицманнинг сўзларидан иқтибос келтирди. "Биз ибодат қиламиз ва умид қиламизки, Масиҳ Пасха вақтига келади, ва ишончим комилки, Худо бизни Мисрда қутқарганидек, Масиҳ ҳам бизни қутқаради", - деди у 22 март куни.

16.03.2020 23:48

Исроилда, Қуддус марказида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида иккита масжид ёпилди, хабар қилади Al Arabiya шаҳар мусулмонлар жамоати вакилларига ҳавола қилган ҳолда. Маълумки, ал-Ақсо масжиди ҳам ёпилган. Ундан ташкари, яқин жойда жойлашган Қоя гумбази масжиди ҳам ёпилди.

02.12.2018 18:38

Ҳиндистоннинг машҳур меъморий ёдгорлиги бўлган Тожмаҳал, XVII асрга оид масжид-мавзолей атрофида жиддий қарама-қаршилик рўй бермоқда, хабар беради India Today. Мусулмон ҳукмдор Шоҳжаҳон томонидан барпо қилдирилган машҳур иншоот билан боғлиқ вазият Қуддусдаги ал-Ақса масжидида юзага келаётган вазиятни эслатиб юбормоқда – мусулмонларга Аллоҳнинг уйида диний ибодатларини бажаришга тўсқинлик қилинмоқда, етакчи диний конфессия вакиллари – Ҳиндистонда бу индуистлар – эса масжидга ўз диний атрибутлари билан келиб, ўзларининг ибодатларини амалга оширмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase