close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Яқин Шарқ
13.05.2019 23:55

«Араб баҳори» ўзи керак бўлганми?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Эсингизда бўлса, «Араб баҳори» даставвал демократия борасида, Яқин Шарқдаги энг яхши тартибот ва ҳатто гуллаб-яшнаш борасида ҳаяжонга соладиган умидларга тўла эди. Бироқ нимадир издан чиқди ва ушбу минтақадаги ҳозирги сиёсий муҳит жуда ҳам аянчли ҳолга келиб қолди. «Араб қиши» ибораси пайдо бўлиб, баҳордан кейинги араб дунёсининг ҳалокатли муҳити шароитларда ўзини оқлайдиган бўлиб кўринади.

05.02.2019 19:19

Аҳоли сони таркибида ёшлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатлар сиёсий зўравонлик ва фуқаролик урушига кўпроқ мойиллик намойиш этади, ҳисоблайди демографлар. Етакчи демограф эксперт ва тарихчи Пол Морланднинг сўзларига кўра, аҳоли таркибидаги ўзгаришлар нима учун айрим мамлакатлар низоларга жалб қилингани, айримлари эса четда қолганини тушунтириб беради.

10.01.2019 01:34

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб ўз хизмат сафарини Вашингтоннинг Эронга қарши глобал коалиция тузиш бўйича ҳаракатлари бир қисми деб атади, дея хабар беради CNBC телеканали. Унинг сўзларига кўра, Эронга қарши коалицияга АҚШ ва Исроилдан ташқари, Эрон давлатини «ўз фаолиятини тўхтатиши лозим бўлган терроризмнинг дунёдаги энг катта ҳомийси» деб ҳисоблайдиган Европа, Осиё ва Форс кўрфази мамлакатлари ҳам киради.

06.12.2018 16:43

Араблар фожиаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Ўтган аср 50-йилларида туғилган араблар ҳаётининг ҳеч бир лаҳзаси муҳим аҳамиятларга эга бўлган ҳодисаларсиз ўтмаган. 1956 йили – Исроилнинг Мисрга босқини, 1967 йилги уруш оқибатида жуда кўп араб ерларини Исроил томонидан босиб олиниши, 1973 йил—бир тарафдан араб мамлакатлари коалицияси бошқа тарафдан эса Исроил ўртасида бўлиб ўтган уруш.

03.12.2018 04:32

АҚШ Яқин Шарқда ҳарбий операцияларга улкан миқдорда маблағлар сарфламоқда, бу эса, экспертларнинг фикрига кўра, уларнинг ташқи қарзи ўсишига олиб келади, хабар беради "Анадолу" агентлиги. 2018 йил март ойида Пентагон «Урушнинг нархи» номли маъруза чоп этган бўлиб, унда айтилишича, инсоният тарихида рўй берган энг йирик террористик хуруждан кейин, 2001 йил 11 сентябрдан бошлаб то 2018 йил 31 мартгача бўлган даврда АҚШ Яқин Шарқда терроризмга қарши курашга 1,5 триллион доллар атрофида сарфлаган.

01.12.2018 11:34

ФИФА президенти Джанни Инфантинонинг фикрига кўра, 2022 йил Қатарда энг яхши жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ташкилот раҳбари ҳаммани Яқин Шарққа ташриф буюришга чақирди. "Ишончим комилки, Қатарга йўл олган исталган киши ажойиб таассуротга эга бўлади, – иқтибос келтиради Инфантино сўзларини FourFourTwo.

18.10.2018 17:29

Яқин Шарқдаги террор тарихи

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Эрамиздан аввалги 44 йилнинг 15 мартида Рим ҳукмдори Гай Юлий Цезарь сенат биносида эди. Сенаторлардан бири, Луций Тиллий, унга укасини авф этиш ҳақида илтимос билан мурожаат қилди. Рад жавобини олгач, у диктатор либосининг бир четидан ушлаб тортди. Бу эса унинг атрофида турган сенаторлардан иборат фитначилар учун белги бўлиб хизмат қилди.

15.10.2018 12:08

«Апокалипсиснинг сарғиш сигири»

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Суриядаги можаро 2018 йил 18 сентябрь оқшомига тўғри келган яҳудийларнинг асосий байрами Йом-Кипур («Қиёмат куни») арафасида рўй берди. Қадимги Исроилда шу куни қурбонлик келтириларди ва анъанавий э маросимлари ўтказиларди. Ҳозир хўроз ёки товуқни қурбонлик қилишни ўз ичига оладиган «капарот» маросими ўтказилади.

08.10.2018 20:16

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал-Сауд (МБС) АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистони қироли ҳақида билдирган фикрларига бир неча кундан сўнг жавоб берди. IN хабар беришича, Трамп Саудия қиролини мудофаа харажатларини оширишга чақирган ва у ар-Риёд АҚШнинг кўмагисиз ҳеч нарсага қодир эмас деб баёнот берган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase