Қирғизистон мусулмонлари идораси Янги йилни нишонлаётганларга қарши бўлмасликка фатво берди
Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатда Янги йилни байрам қилиш мумкинлигига доир фатво эълон қилди. Бу ҳақда "Elgezit" нашри хабар берди. Унда диний уламолар Қирғизистон қонунларида белгилаб қўйилган расмий байрамларга қарши ташвиқот олиб бормаслиги таъкидланди. Буйруқнинг бажарилиши муфтият тизимида ишловчи барча диний уламолар зиммасига юклатилди.
Песков Путиннинг Янги йилни қандай қаршилашни яхши кўриши ҳақида ҳикоя қилиб берди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин агар бу пайтда хизмат сафарида бўлмаса, Янги йил байрамини уйида, қариндошлари ва дўстлари даврасида нишонлашни афзал кўради, деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков "Россия-1" телеканали эфирида.
Қарағанда: янги йил байрамидаги пичоқбозлик ғалаёнга айланмоқда
Қарағанда шаҳрида янги йил байрами кунлари дабдабали «Қадимги Рим» ресторани яқинида рўй берган пичоқбозлик, агарда ўз сўзини айтиши шарт бўлган бир муҳим омил бўлмаганида, оддий бир жиноят бўлиб қолаверарди. Бу ерда биз жанжал сабабчилари орасида арманлар ҳам борлигини ҳисобга олиб, миллатлараро омилни кўзда тутмоқдамиз.
Ироқда Янги йил. Ким нишонламаса, ўша экстремистми?
Ироқнинг катта қисмида ИШИД вужудга келиши ва бошқаруви, кейинчалик мағлуб бўлиши билан билан бирга, кутилган тарзда замонавий Ироқ давлати ва жамиятида чуқур жароҳатга олиб келди. Бундай жароҳатнинг энг ёрқин жиҳати – зўрлик билан «мультимаданиятлаштириш», барча – суннийлар, шиалар, насронийлар, язидлар ва бошқалар – бир-бири билан ёнма-ён, уйғунликда ва муҳаббатда яшайдиган Ироқ яратиш ҳисобланади.
Мусулмонлар ва Янги йил
Янги йил байрами яқинлашгани сари мусулмонлар долзарб масалани муҳокама қилишга шўнғиб кетишади: бошқа дин эътиқодида бўлган инсонларни уларнинг байрамлари билан табриклаш мумкинми? Мунозаралар шу даражада кучайиб кетганлигидан, баъзида бутун ислом дунёси келажаги уларнинг тортишувлари натижасига боғлиқдек туюлади.
Пиротехник шоулар ва дин
Ҳаммаёқ чиройли ранглардан порласа, каттаю-кичик қарсиллаган овозлардан завқланиб, шўх-шодон қийқирса, бунинг нимаси ёмон дерсиз? Гап шундаки, бу ҳаракатларнинг асл мақсади «ёвуз руҳларни» қўрқитиш, уларни ҳайдашдир. Қадимги қабилалар оловга жуда катта аҳамият беришган. Олов ёрдамида исиниш, овқат пишириш, хавф-хатар ҳақида огоҳлантириш ёки бошқа нарса ҳақида хабар қилиш мумкин бўлган.
Хитой ҳукумати арчалар ва Санта-Клаус учун жазолай бошлади
Хитойнинг Ланфан мерияси Рождество байрамини оммаий нишонлашни тақиқлаб қўйди, хабар беради South China Morning Post. Шунингдек, рождество билан боғлиқ безаклар ва ҳар қандай байрам тантаналари ҳам тақиқланди. Бундан ташқари, магазинларга Рождество билан боғлиқ реклама акциялари ўтказиш тақиқланди.
Янги йилни байрам қилиш тўғрисида рус подшосининг фармони
7208 йил, декабрнинг 20-нчи санасинда Оқ, Кичик ва Буюк Россиянинг Буюк ҳукмдори ва буюк князи Петр Алексеевич фармони олий арз эттиларким:
Янги йил: афсона ва воқеълик чорраҳасида
Янги йил қадимдан Ер куррасидаги кўпчилик халқларнинг асосий байрами бўлиб келган. Ҳар бир халқ янги йил ҳисобини одатда қандайдир тарихий ёки афсонавий воқеага боғлаб ўзича белгилаган. Мисрликлар йил санасини ҳар бир сулола ҳукмронлиги бошланишидан ҳисоблашган бўлса, римликлар милоддан олдинги 753 йилдан, яъни Римга асос солинганидан бошлаб юритишган.
Рождество (мавлид) – қандай байрам
Рождество – насороларнинг ҳар йили Ийсо алайҳиссаломнинг таваллудларини хотирлаб байрам қилинадиган маросимларидир. Рус тилида бу маросим «месса» (обедня) деб юритилади. Мажусий эътиқодлардан ўтиб қолган бошқа байрамлар каби, Рождество ҳам Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунларига боғлиқ бўлмай, балки мажусий урф-одатларнинг давомидир.