close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Яман
28.07.2021 10:46

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тани ўз мамлакати расмийларига Ямандаги очарчиликнинг олдини олиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг урушда озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратишни топширди.

11.09.2020 07:32

Исроил билан муносабатлар нормаллашаётган бир шароитларда БАА исроиллик ҳамкорлари билан Яманнинг босиб олинган Сокотра оролида разкедка базаси ташкил қилишни режалаштирган, хабар қилади Туркиянинг Daily Sabah газетаси.

05.07.2020 08:51

Операция Саудия Арабистони ҳудудининг ўққа тутилишига жавобан бошланди. Саудия Арабистони бошчилигидаги Араблар коалицияси кучлари Яманда «Ансаруллоҳ» ҳаракати исёнчиларига (хусиййларга) қарши кенг кўламли операция бошлангани ҳақида маълум қилдилар.

29.05.2020 20:35

Ҳужум юқори мартабали мулозимлар билан учрашув пайтида юз берган: етти ҳарбий ҳалок бўлган. Эронга хайрихоҳ Ансаруллоҳ ҳаракатининг қўзғолончилари (ҳусийлар) Ямандаги Мариб шаҳридаги ҳарбий лагерга баллистик ракета билан ўқ узишди: етти аскар ҳалок бўлди.

18.05.2020 20:49

Умумий инфекцияларнинг 56 таси лабораторияларда тасдиқланган, 29 таси ўлимга олиб келган. 2020 йил январ ойидан бери Ямандаги вабо касаллигига шубҳа қилинганларнинг сони 113 мингга етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарида айтилади.

14.05.2020 05:07

Дональд Трамп маъмурияти чоршанба куни маълум қилишича, АҚШ фавқулодда озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун Яманга қўшимча 225 млн доллар тақдим этади, бу март ойида АҚШ томонидан тақдим этилган ёрдамдан 73 млн доллар кўпдир. Давлат котиби Майк Помпео матбуот брифингида ёрдам Яманнинг жанубидаги БМТнинг фавқулодда озиқ-овқат дастурига ва Яманнинг шимолий қисмига БМТ "шу ойнинг бошида эронпараст ҳуссийлар туфайли қисқартиришга мажбур бўлган" жаҳон озиқ-овқат дастурига ажратилишини айтди.

14.12.2019 05:34

Яман пойтахти Санадан амалда бемаъни хабарлар келди. Маълум қилинишича, маҳаллий хусийлар ҳукумати масжидлардан фойдаланиш учун тўловларни жорий қилган. Айтилишича, бу масала ҳозирданоқ интернетда тарқатилиб келинаётган масжид эшикларига илова қилинган хабарда кўрсатилган. Хабарнинг ишончлилигини текширишнинг ҳали имкони бўлмади.

21.06.2019 05:00

Ямандаги уруш айни пайтга келиб камида 91 600 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради зўравонликни ўрганувчи таҳлил маркази чоршанба куни. Бу 2015 йил ҳарбий ҳаракатларнинг биринчи ойлари учун ҳисоботдан кейинги энг янги баҳодир.

13.05.2019 20:20

Яманда очарчиликдан азоб чекаётганларга ёрдам бериш учун талаб қилинган миқдордаги пулнинг атиги 14 фоизи тўпланди. Яна 4,2 миллиард доллар етмаяпти. Бу ҳақида БМТ рамсий вакилининг муовини Фархон маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдам етишмаслигидан Яманнинг 20 миллионга яқин аҳолиси азият чекмоқда. Яна 10 миллион яманлик очлик ёқасида турибди.

23.03.2019 06:30

Ямандаги вазият кескинлашмоқда

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Кеча Яманда мотам маросими ўтказилди: Саудия Арабистони тарафдори бўлган коалиция авиа-зарбалари оқибатида ҳалок бўлган ўн етти нафар фуқаро шахс, жумладан, тўққизта бола дафн этилди. Бу зарба 2014 йилнинг охирида Саудия ташқи сиёсати йўналишида ҳаракат қилаётган Яман расмий ҳукумати хусийлар кучлари билан Санадан ҳайдаб чиқарилгандан сўнг бир неча ой ўтгач бошланган тўрт йиллик вайроналар келтирган урушга якун ясаш учун Ғарбнинг уруш олиб бораётган томонларга босим кўрсатиши натижаси бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase