close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Эрдўған
01.12.2023 23:48

Туркия Президенти Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон иқлим ҳаракати саммитида нутқ сўзлади

15.11.2023 18:51

Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Ғазо резолюцияси бўйича овоз беришда бетараф қолган давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

13.11.2023 15:14

Эрдўған АҚШга қатъий шарт қўйди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар Исроил армияси томонидан Ғазо тинч аҳолисининг оммавий  қирғини олдида сукут сақламоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған гапирди.

11.11.2023 23:10

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари ҳақида, Касалхоналар, мактаблар ва қочқинлар лагерлари бомбардимон қилиниб, тинч аҳоли қирғин қилинаётган тарихда мисли кўрилмаган ваҳшийлик билан юзма-юз келдик”. деди.

10.11.2023 14:22

Ҳарбий ва сиёсий даҳоси билан номини турк ва жаҳон тарихига олтин ҳарфлар билан ёздирган Мустафо Камол Отатурк 1938-йил 10-ноябр куни соат 09:05да Истанбулдаги Долмабаҳче саройида вафот этди.

09.11.2023 20:57

Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида нутқ сўзлади.

01.11.2023 12:42

Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.

Исроил ма’мурияти Европа ва АҚШнинг сўзсиз қўллаб-қувватлаши билан 25 кундан бери бутун дунё кўз ўнгида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда.
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Анқарада ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин берган баёнотида тилга олди.
"7-октабрдан бери ғазолик биродарларимиз катта шафқатсизликка дучор бўлмоқда. Европа ва Америка томонидан сўзсиз қўллаб-қувватланган Исроил маъмурияти роппа-роса 25 кундан бери бутун дунё кўзи олдида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда",-дейди Эрдўған.
Саратон касаллари даволанадиган "Туркия-Фаластин дўстлик касалхонаси" Исроил ваҳшийлигининг қурбони эканини тилга олган Эрдўған: "Давлат онгини бутунлай йўқотиб қўйган ва террористик ташкилот каби ҳаракат қилаётган Исроилга имкон қадар тезроқ чек қўйиш керак”,-деди.
"Исроилнинг тинч аҳолига тўғридан-тўғри ҳужумлари натижасида ҳозиргача 8 минг 500 фаластинлик ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти болалар ва аёллар. Ғазода содир этилаётган уруш жиноятлари айбдорларини қонун олдида жавобгарликка тортиш ишларимиз давом этмоқда",-деб қўшимча қилади Туркия президенти.
Эрдўған шунингдек, Туркия тўқнашув бошланган кундан бери инсонпарварлик ёрдам фаолиятларини давом эттираётганини айтди.
"25 кундан бери давом этаётган бу қирғинни олдини олиш бизнинг устувор вазифамиздир. Бунинг учун ўт очишни тўхтатиш, доимий тинчликка ёъл очиш керак. Барча тегишли томонлар иштирокида ўтказиладиган “Фаластин-Исроил халқаро тинчлик конференсияси” бунинг учун энг мос платформа бўлишига ишонамиз" деди Эрдўған.
Эрдўған қолаверса, минтақадаги фаоллар билан ҳамкорликда янги хавфсизлик механизмини ўрнатишни зарур деб билишини ва бу қадам ташланса, мас’улиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканлигини маълум қилди.
"ғарб дунёси, хусусан Европа давлатлари ғазода яна бир бор инсоният синовидан ўта олмади”,-дейди у.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркиядан Ғазога юборилган гуманитар ёрдамлар миқдори 213 тоннага етди. Уларнинг бир қисми Ғазо халқига етиб борди.

 

 

 

28.10.2023 20:39

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, Исроил 3 ҳафтадан бери бомбардимон қилган Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга сукут сақлаётган Ғарб давлатларига мурожаат қилди.

25.10.2023 18:01

Эрдўған ҳукмрон Ак партиянинг Туркия Олий Миллат Мажлиси Гуруҳ йиғилишида сўзлаган нутқида ғазо секторидаги вазиятга тўхталиб ўтди.

19.10.2023 14:09

Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимои саҳифасида маълум қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase