Эрдўған АҚШга қарши чиқиб, руслар томонига ўтмоқда
"Бу тақвимнинг тасодифий мос келиши эмас. 12 июл, яъни 2016 йил Туркияда тўнтаришига уринишнинг уч йиллигидан уч кун олдин, Россия ўзининг C-400 зенит-ракета комплексларини етказишни бошлади", - деб ёзади Le Figaro. "Туркия 1950-йиллардан бери унинг аъзоси ва таянчи бўлиб келган НАТО биринчи сабоқни ўзлаштириши мумкин: Туркия раҳбари, шубҳасиз-ки, қўрқитиш мақсадида алдамаганди.
Нима учун Туркия уйғурлар ҳақидаги сўз оҳангини ўзгартирди?
Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдўған яқинда айтдики – ҳар ҳолда, Хитой давлат ОАВ маълумотларига кўра шунақа – уйғурлар Хитойда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Аввалги риторикадан бу яққол узоқлашиш муҳим аҳамиятга эга, ахир Туркия шу пайтгача уйғурлар масаласида Хитойга қарши чиққан ягона мусулмон мамлакат эди.
Эрдўған Хитойда мусулмонлар ҳаёт шароитларини текшириш учун делегация жўнатади
Туркия ҳукумати Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига делегация жўнатиш ва уйғур-мусулмонлар ҳаёт шароитларини кўриб чиқиш таклифини қабул қилди. Туркия президенти маъмурияти вакили Фахреттин Алтун хабар беришича, Эрдўған Хитой президенти Си Цзиньпин билан музокаралар вақтида уйғурларга бўлган муносабат масаласини кўтарган, деб хабар қилади Middle Easy Eye.
Эрдўған - Хафтар 1:0
Истанбулнинг мухолифат назорати остига ўтиши билан боғлиқ ички сиёсий муваффақиятсизликлар рўй берган вазиятда сўнгги ҳафта Эрдўған учун унчалик сезиларли бўлмаган, лекин муҳим ташқи сиёсий ютуқлар билан тавсифланади. Биринчидан, Катта йигирматалик саммитида америка президенти Доналд Трамп кутилмаганда турк ҳамкасбининг С-400 хариди масаласи бўйича ҳақлигини тан олди ва АҚШ Конгрессининг Туркияга қарши ваъда қилинган санкциялар жорий қилиш режасига тўсқинлик қилишини маълум қилди.
Истанбулнинг янги мэри Экрем Имомўғлу: у ким ва унинг ғалабаси нимани англатади?
Истанбулнинг янги мэри сайловларида мухолиф Халқ-республика партиясидан номзод Экрем Имомўғлу ғолиб чикди. Нима сабабдан бу, бир қарашда, маҳаллий аҳамиятга молик бўлиб кўринган воқеа дунё ОАВда асосий янгиликлардан бирига айланди? Экрем Имомўғлу ўзи ким?
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари қаторида мусулмон давлати бўлмас экан, унда адолат бўлмайди
Туркия президенти Эрдўған БМТ раҳбариятини ҳам, унинг сўзларига кўра, ислоҳотга муҳтож бўлган Хавфсизлик Кенгашини ҳам танқид қилди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ. "БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг ўзидан «адолат»га ўхшаган ҳеч нарса кутманг. Адолат изламанг: бу ерда сиз уни топа олмайсиз", - деди турклар етакчиси Анқарада сўзга чиққанида.
Эрдўған Туркияни нега Европа Иттифоқига қабул қилишни рад этаётганини айтди
Туркия президенти Эрдўған нима сабабдан Туркияни Европа Иттифоқи таркибида кўришни истамаётганларини гапириб берди, хабар беради РИА «Новости». Унинг сўзларига кўра, ҳамма гап шундаки, Туркия – мусулмон мамлакат. «Бизни мусулмон эканлигимиз учун ЕИга қабул қилишмаяпти. Шундай экан, бу гапни очиқ айта қолсинлар, лекин улар бундай қила олмайдилар. Камерага қараб бир гапни айтадилар, ёпиқ эшиклар ортида эса – бошқа гапни», - деди Эрдўған.
Венесуэла: мусулмонлар билиши керак бўлган нарсалар нима?
Ҳукумат томонидан банкрот, оммавий қашшоқлик, очарчилик, аҳолининг қочишига олиб келган Венесуэлада миллионлаб одамлар навбатдаги сафар буларнинг барчасига «ЕТАР!» деб хитоб қилиш учун кўчага чиқди. Мухолифат етакчиси ва парламент спикери Хуан Гуайдо ҳозирги пайтда президент лавозимини эгаллаб турган Николас Мадуронинг мансабдан туширилгани ва унинг ваколатларини бажаришни ўз зиммасига олгани ҳақида баёнот берди.
Нурмагомедов Эрдўған билан учрашди
Россиялик аралаш услубдаги жангчи (ММА) Ҳабиб Нурмагомедов Туркия президенти Эрдўған билан Истанбул шаҳридаги янги аэропортнинг очилиш маросимида учрашди, деб хабар берди ТРТ телеканали. Спортчи Instagram саҳифасида ўзининг турклар етакчиси ва унинг рафиқаси билан тушган суратини жойлаб, «Сиз билан танишганимдан жуда хурсандман» деб ёзиб қўйди ва #Alhamdulillah хештегини қўйди.
900 та масжид бошқа дин вакиллари учун эшикларини очди
Ҳар йили ўтказиладиган очиқ эшиклар куни доирасида ўтган чоршанба куни турли дин вакиллари бутун Германия бўйлаб масжидларга ташриф буюрдилар. «Бу юз мингдан ортиқ меҳмонга Ислом ҳақида кўпроқ билиб олиш ва мусулмонлар билан суҳбатлашиш имконини беради», - дейди Генмания Мусулмонлар мувофиқлаштириш кенгаши вакили Бурхан Кесичи.