Исломнинг инсон молу-мулкини муҳофаза қилиш мақсади
Иқтисодий масала ҳар бир жамиятда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилади. Аввало, молу мулкка рағбат инсоннинг асл табиатида мавжудлиги таъкидланган.
Саодат излаб
Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл бўлишини, яхши ҳаёт кечиришни орзу қилади. Ўзи яшаб турган жамиятда кўпчиликнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлиб ҳаёт кечиришдан умидвор бўлади. Ва ҳоказо...
Зардуштийликка муносабатимиз
Коммунистик ғоя расман ҳукмдор бўлиб турган пайтларда Исломнинг таъсирини камайтириш мақсадида, "ерли дин"лар ҳақида атайлаб баҳслар юритилиб турилар эди. Бу ҳам коммунистлар кишиларда маҳаллийчилик руҳини қўзғаб: "Келгинди динга нима учун эътиқод қиласизлар, агар тарихий меросга, аждодларингиз эътиқодига эргашмоқчи бўлсангиз, ўз ватанингиздан чиққан зардўштийлик дини, Моний ва Маздак кабиларнинг мазҳаблари турибди-ку?!" демоқчи бўлар эдилар.
Материалистик дунёқараш ва унинг жамиятдаги таъсири
Материалистлар бу дунёдаги ҳаётдан бошқа ҳаёт йўқ, дейдилар. Яна уларнинг фикрича, сезгига ва туйғуга фақат материя таъсир кўрсатади. Жигар сафро, буйрак сийдик ишлаб чиқарганидек, мия фикрни, иродани ва ҳис-туйғуни ишлаб чиқаради, дейишади. Ўша нарсаларнинг миқ-дори ва тури миянинг миқдори ва ишига боғлиқдир, дейишади.
Ўзгаларни камситиш
Қуръони Каримда олдинга сурилган ғоялардан бири, ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки, бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчилик сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:
Шуҳрат ва риёсат муҳаббати
САВОЛ: Шайх ҳазратлари, мен уч йилдан бери Қуръон ёдлайман. Аллоҳ насиб қилсин, қори бўлишга ҳаракат қиляпман. Лекин бир ёмон нарса бор, авваллари ёшим кичиклиги учун бу нарсани ўйламас эдим. Аммо ҳозир онгим ривожланган.
Бошқа диндагилар билан муомала
Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган. Ислом самовий динларнинг барчасини асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилади.
Жамият кўксига урилган заҳарли ханжар
Талабалик йилларимизда ҳозирги замоннинг кўзга кўринган уламоларидан бири “Аёллар масаласи Ислом оламининг кўксига урилган заҳарли ханжардир”, деб гапирганларини эшитиб, бу масала нақадар хассос эканини англаган эдим. Йиллар ўтиб, ўқиб-ўрганиб, янада кўпроқ тушуниш имкони бўлди.
Ҳизр алайҳиссалом ҳақида
Ҳизр алайҳиссалом тўғрисида гаплар ниҳоятда кўп. Бу гапларнинг ичида ҳақиқатга яқинидан ҳақиқатга узоқлари кўп. Кўпчиликнинг ичида Ҳизр алайҳиссалом абадий бир зот бўлиб, у киши кимга кўринса, кимга назарлари тушса ўша банданинг хоҳлаган нарсасида ёрдам берар эканлар, Ҳизр алайҳиссаломнинг бош бармоқларининг суяги йўқ экан, фалон ерда пистончига кўринган эканлар, ундоқ бўлган экан, бундоқ бўлган экан каби гаплар ниҳоятда кўп.
Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш
Қуръони Каримнинг исмларидан бири «Китоб»дир. Шаръий манбаларда, мисол учун фиқҳ, ҳадис ва бошқа илмлардаги баҳсларда «Китоб» дейилса, Қуръони Карим тушунилади. Ушбу бобда Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларини маҳкам тутиш, уларга оғишмай амал қилиш зарурлиги ҳақида сўз кетади. Бу иш ҳам Ислом ва Иймоннинг ажралмас қисми бўлгани учун «Ислом ва Иймон китоби»дан бир боб шаклида келтирилмоқда.