Черковда мусулмоннинг ишлаши
Савол: Ҳозир айримлар бошқа юртларга ишлагани кетишяпти. Шунда черков каби бошқа дин вакиллари ибодатхоналарида устачилик қилишларига тўғри келиб қолса, бу ишларига ҳақ олишса бўладими?
Педофилларга тўлган черков
Ўтган ҳафтада католиклар черковининг педофилия муаммоларига бағишланган саммити Брисбен архиепископи Марк Коулриджнинг мурожаати билан якун топди. "Ҳокимлик қўлида бўлганлар Худонинг энг заиф ва энг ҳимоясиз бандаларига жинсий зўравонлик қилмоқда", - деди архиепископ.
Украинадаги диний изтироблар
"6 январь куни Украина Православ черковининг мустақиллиги тан олингач, 300 га яқин қавм Москва таъсиридан қутилди", - деб ёзади Le Monde махсус мухбири Бенуа Виткин. "Дастлаб Константинополь Патриархати мустақил Украина Православ черкови мавжудлигини – автокефаль деб тан олганидан сўнг геополитик зилзила рўй берди.
Рим папаси бўлган Юҳанно VIII аёл бўлгани ростми?
Инсоният тарихида жуда кўп сирли саҳифалар бор. Баъзан сир бўлмаслиги лозим бўлган жойларда ҳам сирли нарсалар бўлгани ажабланарли... Узоқ ўтмишнинг 9 асрларида Бенедект моностирида Юҳанно Лонглуа исмли янги роҳиб пайдо бўлади. Унинг отаси рухоний бўлиб, Юҳанно исмлик ўғлоннинг ҳам хотираси кучли бўлган. Эшитган нарсаларининг барчасини бир зумда хотирасида сақлаб қолар экан.
Мусулмонларга казак босқинчилари керак эмас
Шу кунларда Россия мусулмонлари билан ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам бевосита боғлиқ бўлган ҳодиса ҳақида турли янгиликлар янграмоқда. Биринчидан, маълум бўлишича, Татаристон Бош вазири Алексей Песошин казакларни «жамоат тартибини сақлаш»га жалб қилиш кўзда тутилган расмий ҳужжатни имзолаган.
Патриарх Кирилл муфтий Тожуддинни черков ордени билан тақдирлади
Москва ва бутун Русь Патриархи Кирилл Россия мусулмонлар диний идораси раҳбари Талғат Тожуддинни I даражали Шон-шараф ордени билан тақдирлади. Мукофотлаш тантанали маросими пайшанба куни Москвадаги патриарх қароргоҳида Россия динлараро кенгашининг ушбу ташкилоти 20 йиллигига бағишланган мажлис олдидан бўлиб ўтди.
Атеизмнинг илдизи
Замонавий жамият онгига атеизмнинг таъсири ошиб бораётгани рост. Бугунги кунимизда атеизмнинг тарқалиши ва уларнинг нега оммалашаётгани сабабларига алоҳида диққат қилиш керакми ёки йўқ, билмадим. Аммо, бу нарсаларга сабаб бўлаётган объектив омиллар ҳақида бир оғиз гапириб ўтиш керак. (Масалан, анъанавий динлар, баъзи уламоларнинг обрўлари тушиши, ва динни ёмон отлиқ қилиш кампаниялари каби нарсалар шулар жумласидандир).
Целибат
Целиба́т (лат. coelibatus ёки caelibatus) – мажбурий равишда уйланмаслик (уйланмаслик ҳақидаги аҳд), насроний рухонийларининг уйланмаслик шарти. Уйланмаслик ҳақида аҳд Шарқ ҳамда Ғарб черковларида жуда машҳур бўлганлиги айтилади, бироқ бу ҳақида жуда оз ҳужжатлар бизгача етиб келган. Ҳаворий Павлуснинг айтишича, никоҳда бўлиш ёмон эмас, бироқ никоҳ қурмаган аълодир:
Ироқ ҳукумати насронийлар ибодатхоналарини кенг кўламли тиклашни бошлади
Ироқ ҳукумати «Ислом давлати» халқаро террорчи гуруҳ жангарилари томонидан вайрон қилинган насронийлар ибодатхоналарини тиклаш бўйича кенг кўламли дастурини амалга оширишни бошлади. Қайд этилишича, бутун мамлакат бўйлаб ИШИД назорати остида бўлган ёки жиддий зарар етказилган ўнлаб черковлар қайта таъмирланади ёки тикланади.
Европа инқирози
The Times тарқатган хабарга кўра, Бирмингемнинг католик жамоаcи ўзларига тегишлди «Авлиё Бутрус» черковини маҳаллий мусулмонлар жамоасига 80 минг фунтга сотиб юборган. Католикларнинг айтишича, ўтган аср 30 йилларида қурилган бу ибодатхона анчадан бери бўм-бўш бўлиб қолганидан уни сотиш ҳақида қарор қабул қилинган.