Жаҳон саҳнасида учта инқироз юзага келмоқда
“Россиянинг Украинага бостириб кириши” эҳтимоли, Хитойнинг Тайванга босими ва Эрон атом дастури бўйича беқарор музокаралар президент Байден учун қийинчилик туғдиради, дейди The Wall Street Journal муаллифи. Ўқувчилар эса бошқача ўйламоқда. «Бу «инқироз»ларнинг биронтаси АҚШ хавфсизлигига алоқадор эмас» - дейди шарҳловчилардан бири.
Хитой Афғонистондаги беқарорликдан фойдаланиб, қазилма бойликлар бўйича манфаатли шартномаларни қўлга киритмоқчи
Хитой компаниялари Афғонистондаги иқтисодий инқироз ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий базанинг йўқлигидан фойдаланиб, мамлакатдаги қазилма бойликларни талон-тарож қилиши мумкин, деган хавотирлар юзага келмоқда.
Си Цзинпин Исломни хитойлаштирмоқчи
Хитой етакчиси Си Цзинпин диний эътиқодларни хитойлаштириш ва социалистик жамиятга интеграциялашувига эришиш учун самарали бошқариш кераклигини айтди. Си Цзинпин исломни алоҳида нишонга олгани таъкидланди.
Twitter Хитой ташвиқоти билан шуғулланган минглаб аккаунтларни ўчириб ташлади
3500 га яқин аккаунтларнинг аксари Хитой Коммунистик партиясининг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан босимига оид нарративни кучайтириш билан шуғулланувчи тармоқнинг бир қисми бўлган.
МРБ кутилмаганда… шов-шувли жанжал ортидан Хитой Абу-Дабида ҳарбий база қураётганлигини аниқлади
Америка разведкаси Абу-Даби амирлигининг Халифа портидаги Хитой компаниясининг контейнер терминалида "шубҳали" қурилиш фаолиятини аниқлади. Вашингтон Амирликлар раҳбариятидан у ердаги ҳар қандай ишни тўхтатишни талаб қилди.
Си Цзиньпин уйғурларнинг ҳуқуқларини поймол қилган мафкурачиси экан
Хитойнинг Уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсати ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган махфий ҳужжатлар Шинжон Уйғур автоном вилоятида мусулмонлар ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига олиб келган қарорлар қабул қилишда Хитой Президенти Си Цзинпиннинг бевосита иштирокини ёритиб берди.
Хитой Афғонистонда литий қазиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти
Хитой ОАВ хабар беришича, Хитой Афғонистонда литий қазиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти.
Хитой сўнгги 30 йил ичида ўзига қўшиб олган 8 ҳудуд
Хитой бугунги кунда йирик иқтисодий ва ҳарбий куч бўлиб, супердавлат мақомига даъвогарлик қиляпти. Мамлакат нафақат заводлар ва шаҳарларга, балки янги ҳудудларга ҳам эга бўлди: 30 йил давомида Хитой бирданига 8 мамлакатдан баҳсли ҳудудларни олиб қўйди. Қуйида қайси ҳудудлар Хитойга ўтгани ва бу нима сабабдан рўй бергани ҳақида қисқача сўзлашамиз.
Пекин ракеталарини Америкага қаратмоқда
“ХХРнинг қуролли кучларини ривожлантириш ва миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлари” сарлавҳаси остида чоп этилган Пентагоннинг Хитой ҳарбий салоҳияти бўйича Конгрессга йиллик ҳисоботи шуни тасдиқлайдики, Пекин ўз рақибларини, биринчи навбатда, Қўшма Штатларни тўхтатиб туриш учун ядро кучларини минимал даражада сақлаш сиёсатидан воз кечди.
Хитой «геноцид содир этиши мумкин»: АҚШ Холокост музейининг ҳисоботи
Кеча АҚШдаги Холокост Мемориал музейи тарқатган ҳисоботда музей «Хитой ҳукумати уйғурларга қарши геноцид содир этиши» мумкинлигидан «жиддий хавотирда» экани айтилади. Ҳисобот музей сайтида эълон қилинди.