close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Хашукджи
27.10.2018 07:12

МРБ директори Джина Хаспел турк хавфсизлик кучлари ходимлари унга саудиялик журналист Жамол Хашукджи шафқатсиз ўлдирилгани ҳақида аудиоёзувни эшитиб кўришга берганидан сўнг Туркиядан Вашингтонга қайтмоқда. Американинг The Washington Post газетаси хабардор шахсларга ҳавола қилган ҳолда берган маълумотларга кўра, турк расмий шахслари билан учрашувда Хаспел МРБ раҳбарига Хашукджи Apple Watch қурилмасига ёзиб олган аудиоёзувни эшиттирдилар.

24.10.2018 04:34

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Сауд Саудия Арабистони қироллигининг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасида ўлдирилган журналист Жамол Хашукджининг оила аъзоларига таъзия билдирди. SPA янгиликлар агентлигининг хабар қилишича, Саудия қироли ҳалок бўлган журналистнинг ўғли Солиҳга қўнғироқ қилган.

23.10.2018 16:57

Саудия Арабистони ҳукумати мухолиф журналист Жамол Хашукджи айнан қандай ўлдирлигани ва айни пайтда унинг танаси қаерда эканлигини билмайди. Бу ҳақида Fox News телеканали учун интервьюда қироллик ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубайр хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, журналистнинг ўлимига олиб келган жанжал тасодифан рўй берган, уни ўлдириб қўйган шахслар ўз хизмат ваколатлари доирасидан чиқиб кетган, холос.

20.10.2018 14:28

Саудия ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Хашукджининг ўлимида валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг маслаҳатчиси ва Саудия разведкаси ходими – генерал Аҳмад Ассирийни айблаш ниятида, дея хабар беради The New York Times ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда.

19.10.2018 15:51

Мамлакат раҳбарияти диссидент журналист Жамол Хашукджини ўғирлаб кетиши ёки ўлдиришга рухсат берганлигини инкор қилиб турган бир пайтда Исроил Саудия Арабистонини қўллаб-қувватламоқда, хабар беради New Arab. «Исроил Жамол Хашукджи ҳақида Туркия бераётган маълумотларга ишонмайди ва Саудия Арабистони гапираётган гапларга кўпроқ ишонади», - деди Исроли хавфсизлик кучларидаги номи ошкор қилинмаган манба.

19.10.2018 14:22

Туркия оммавий ахборот воситалари саудиялик мухолиф журналист Жамол Хашукджи ҳаётининг сўнгги дамлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади «MK.ru».Туркиялик журналистлар саудиялик ҳамкасбларининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонасида шафқатсизларча ўлдирилганини таъкидламоқда. Улар дипломатик миссия биносидан ёзиб олинган аудиоёзувни ўрганишга муваффақ бўлди.

17.10.2018 11:14

Саудия Арабистони Истанбул шаҳридаги бош консулхонага кириб кетганидан сўнг ғойиб бўлган оппозициячи журналист Жамол Хашукджининг ўлимини расман тан олади. Американинг CNN телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар беришича, Саудия ҳукумати Хашукджининг ўлими «режа бўйича кетмаган сўроқ» натижасида рўй берганини маълум қилиш ниятида.

17.10.2018 11:03

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида турк полицияси саудиялик йўқолиб қолган журналист Жамол Хашукджи ўлдирилганини исботлайдиган қатор далиллар топди. NTV телеканалининг хабар қилишича, ўтган тунда турк мутахассислари консулхона ҳовлисидаги тупроқдан намуна олдилар, шунингдек, бино ичида қон изларини қидириш учун ультрафиолет нуридан фойдаландилар. 

17.10.2018 10:05

Яқин вақтларда Саудия Арабистони ҳудудида Россия ҳарбий базаси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Al Arabiya панараб телеканали хабар беради. Қайд этилишича, россиялик ҳарбийларни жойлаштириш АҚШ саудиялик мухолиф журналист Жамол Хашукджининг Истанбулда ўлдирилиши сабабли ваъда қилган санкциялари жорий қиладиган бўлса,  Саудия Арабистони қироллигининг жавоб чораларидан бири бўлиши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase